Norma.uz

Мулкдор умумий йиғилиш қароридан норози бўлса, уни ижро этиши лозимми?

 

Бошқарув органи уй аҳлининг яшаш шароитларини яхшилашни: ҳовлида шлагбаум ўрнатишни, домофонли янги эшикни, йўлакларда видеокузатув камералари ўрнатиш ва бошқаларни таклиф қилмоқда. Буларнинг барчаси мажбурий бадал ёки тўлов миқдорининг оширилишига олиб келади. Қонунчиликка мувофиқ ушбу масалалар бўйича қарорни умумий йиғилиш қабул қилиши керак. Агар жой мулкдорларининг кўпчилиги бунга рози бўлиб овоз берган, мулкдорларнинг камчилик қисми эса қарши овоз берган бўлсалар, ёки мулкдорларнинг бир қисми умумий йиғилишда иштирок этмаган бўлсалар, улар ҳам ижро қилишлари лозимми?  

 

– «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуннинг (кейинги ўринларда – Қонун) 21-моддасида белгиланишича, умумий йиғилиш қарори барча жойларнинг мулкдорлари, шу жумладан овоз беришда иштирок этмаганлар ёки қарши овоз берганлар томонидан ҳам бажарилиши мажбурий ҳисобланади. Бироқ қарордан норози бўлган мулкдорлар эътироз билдиришга ҳақлилар. Масалан, агар умумий йиғилиш томонидан қарор қабул қилиш тартиб-таомиллари бузилган бўлса. Ёки йиғилишда иштирок этмаган, ёхуд қарши овоз берган жой мулкдорлари бошқа, янада устувор ишларни бажариш заруратини асослаб берган бўлсалар шундай бўлади. Улар уй ичидаги коммуникацияларнинг самарали ишлаши шунга боғлиқ эканлигини исботлаб ва бунга бошқа мулкдорларни ишонтириб, яна бир йиғилиш ўтказишни талаб қилган бўлсалар.

Аввало жойларнинг эгалари ККУ мулкдорларининг умумий йиғилиши ўтказилиши тартибидан хабардор қилиниши лозим:

• кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши кўп квартирали уйнинг юқори бошқарув органи ҳисобланади;

• умумий йиғилишда қарор қабул қилиниши учун барча жойлар мулкдорларининг ёки улар вакилларининг 50 фоизидан кўпроғи ҳозир бўлиши керак;

• умумий йиғилишнинг қарори, агар уни ёқлаб жойлар мулкдорларининг ёки уларнинг умумий йиғилишда ҳозир бўлган вакилларининг 50 фоизидан кўпроғи овоз берса, қабул қилинган деб ҳисобланади;

• умумий йиғилиш қарори баённома билан расмийлаштирилади. Баённома жойларнинг мулкдорлари орасидан сайланадиган йиғилиш раиси ва котиби томонидан имзоланади;

• баённомага йиғилишда иштирок этган шахсларнинг рўйхати ҳар бир муҳокама этилаётган масала бўйича уларнинг хоҳиш-иродаси акс эттирилган, уларнинг имзолари билан тасдиқланган ҳолда илова қилинади (Қонун 20–21-м.).

Эътибор қаратилиши керак бўлган яна бир жиҳат бор. Қонунга мувофиқ ККУдаги жой мулкдорлари умумий мол-мулкни баҳамжиҳат бўлиб, ўз маблағлари ҳисобидан бут сақлашлари лозим. Бироқ видеокамералар уй-жой қонунчилигида белгиланган умумий мол-мулк таркибига киритилмаган. Шу боисдан бошқарув органи уларни ўрнатиш ва сақлаш учун тўловни жой мулкдорларига юклашга ҳақли бўлмайди. Одатда, бошқарув органлари раҳбарлари видеокузатув камераси битта уйдаги мулкдорларга хизмат кўрсата олиши ва умумий мақсадга – уйда яшовчиларнинг умумий мол-мулкининг хавфсизлиги ва бут сақланишига эришишга йўналтирилганлигидан келиб чиқадилар. Шунга қарамай, уларсиз ҳам уддаласа бўлади ва уйнинг техник ҳолатига бундан шикаст етмайди. Бу фуқароларнинг хавфсизлигини оширувчи ускуна бўлиб, хавфсизлик масалалари уй-жойга тааллуқли масалалар жумласига кирмайди. Шу боисдан камералар ўрнатилишига рози бўлмаган мулкдорлар, агар бундай қарор умумий йиғилиш томонидан қабул қилинган бўлса, камераларни сотиб олиш, ўрнатиш ва хизмат кўрсатиш учун тўлов тўлашга мажбур бўлмайдилар.

Прочитано: 67 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика