Norma.uz

Йўлакка сув тошганда зарарни ким қоплайди: мулкдорми ёки квартирант

 

Бошқарувчи компания йўлакни таъмирлаб берди, ижарачилар эса бир қават пастда турадиган қўшнининг уйига сув тошириб юборишди. Натижада йўлакдаги девор нам тортиб қолди. Қуриганидан кейин девордаги оҳак шишиб тўкилиб тушди ва йўлак яна кўримсиз ҳолатга келди. Уйда яшовчилар квартирантлардан йўлакни тартибга келтиришни талаб қилдилар, бироқ улар бундан бош тортишяпти. Улар: «Уй эгасига мурожаат қилинг» деб айтишяпти. Жой мулкдорларининг умумий мол-мулкига етказилган зарарни ким қоплаши керак: квартира эгасими ёки ижарачими?  

 

– Уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ умумий мол-мулк жой мулкдорларига мулкдаги умумий улушга бўлган ҳуқуқ асосида тегишли бўлади ва улар ушбу мол-мулкни биргаликда ўз маблағлари ҳисобидан бут сақлашлари шарт.

Йўлакдаги девор кўп квартирали уйдаги жой мулкдорларининг умумий мол-мулкига киради. Йўлак уларнинг маблағлари ҳисобидан таъмирланган эди. Ҳар томонлама кўриб чиқадиган бўлсак, бу даромадлар ва харажатлар сметаси билан ҳисоблаб чиқилган, режалаштирилган иш бўлган. Мазкур ҳолатда ижарачи жой мулкдорларининг умумий мол-мулкига зарар етказган, лекин жавобгарликни квартира эгасига юкламоқчи бўляпти.

Қонунчиликда ККУдаги умумий мол-мулкни сақлаш бўйича масъулият квартира эгаси зиммасига юклатилади.

«Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуннинг (кейинги ўринларда – Қонун) 19-моддасида жой мулкдорининг шу жумладан ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган жойларнинг, умумий мол-мулк қисмларининг бут сақланишини таъминлаш мажбурияти белгиланган.

Умумий мол-мулкни бузиш ёки хавф остида қолдиришга йўл қўйилмайди. Агар жой мулкдори ёки у билан бирга яшайдиган шахслар бошқа мулкдорларнинг мол-мулкига ёки умумий мол-мулкка зарар етказган бўлсалар, улар ушбу зарарни қоплашлари шарт.

Буни турар жой ижарачиси қилган бўлса-чи?

Квартира эгаси квартирани ижарага беришда шундай ҳолатларни ҳам назарда тутиши лозим. Мулкдор умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва таъмирлаш бўйича умумий харажатларда иштирок этиш мажбуриятини шартномага асосан бошқа шахсга беришга ҳақли (Қонун 16, 18-м.). Турар жойни ижарага бериш шартномасида ижарага берувчига, уйдаги мол-мулкка етказилган зарар учун ижарачи жавобгар эканлиги қайд этилиши лозим.

Агар бундай жавобгарлик шартномада белгиланган бўлса, йўлакка сув тошиши оқибатида квартирант томонидан етказилган зарарни унинг ўзи қоплаши лозим. Бундай банд мавжуд бўлмаса, зарарни квартира эгаси қоплайди.

Прочитано: 164 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика