Norma.uz

Етказиб берувчи хизматлар учун тўловни ҳисоблашда хато қилди. Истеъмолчининг ҳаракатлари

 

Тўланиши лозим бўлган суммани нотўғри ёзилганлиги аниқланган кундан бошлаб, истеъмолчи етказиб берувчига эътирозни ёзма шаклда 5 кундан кечикмай тақдим этади. Эътироз билдирилиши истеъмолчининг иссиқлик таъминоти хизмати учун тўловни белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди.

Эътироз етказиб берувчи томонидан 10 кун муддатда кўриб чиқилади ва унинг асосланганлиги аниқланганда ортиқча сумма кейинги иссиқлик энергияси учун тўловга ҳисобланади. Эътирозни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида истеъмолчи 5 кундан кечикмай хабардор қилиниши керак (Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидалари 101-б., 15.07.2014 йилдаги 194-сон ВМҚга 1-илова; Етказиб берувчи, ижрочи ва истеъмолчи ўртасидаги ККУ иссиқлик таъминоти шартномаси 4.13-б.).

Истеъмолчи етказиб берувчининг қароридан норози бўлганда, бу уни иссиқлик таъминоти хизмати учун тўловни белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди. Етказиб берувчи 10 кун муддатда тўлов тўланмаган тақдирда даъво қилинган суммани мажбурий тартибда ундириш тўғрисида судга даъво аризаси беради (Қоидалар 102-б., Шартнома 4.14-б.).

Ўзига ўзи хизмат кўрсатишда тўлов ҳужжатларини ёзиш ва тўлашда истеъмолчи томонидан йўл қўйилган хатолар етказиб берувчи томонидан улар аниқланишига қараб ҳисобга олинади. Ҳисобга олиш асбобини текшириш далолатномаси билан тасдиқланган амалдаги кўрсаткичлар бўйича иссиқ сув сарфини ҳисобга олишдаги хатолар аниқланганда қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади (Қоидалар 103-б., Шартнома 4.15-б.).

Прочитано: 91 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика