Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 45 / Божхона

Мақсад бошқа эди – ният ўзгарди

 

Аслида тижорат мақсади учун кўзланган товарларни гўёки шахсий фойдаланиш ниқоби остида, божхона тўловларисиз олиб киришга уринишлар ҳамон кўзга ташланмоқда.

 

Навоий вилояти божхона бошқармасининг «Навоий аэропорти» чегара-божхона пости ходимлари ана шундай уринишларга ўз вақтида чек қўйишмоқда. Масалан, Истанбулдан ҳаво йўллари орқали келтирилган курьерлик жўнатмаларини божхона кўригидан ўтказиш давомида 4 ҳолатда қиймати 104 млн сўмдан зиёд бўлган кийим-кечак, чойшаблар ва сумкалар божхона назоратидан яширилгани ва ҳужжатларда кўрсатилмагани фош бўлди.

Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳам Янгиқўрғон туманининг чегарадош ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган «Дамас» автомашинасини тўхтатиб, белгиланган тартибда кўздан кечиришди. Натижада автомашинада хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 133 млн сўмлик 444 дона аёллар қишки кийимлари борлиги аниқланди.

Сифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчалар юртдошларимизнинг соғлиғи ва ҳаёти учун жиддий хавф туғдириши мумкин.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари ҳамкорлигида Чироқчи туманида тезкор тадбир ўтказилди. Аввалдан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги ISUZU юк автомашинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилганда унинг юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 123,4 млн сўмлик 462 қути биологик фаол қўшимчалар ва гигиеник воситалар, шунингдек хорижий давлатда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган 10 дона телевизор ноқонуний равишда олиб кетилаётганлиги аниқланди.

 

 

АФСУС, «АКЦИЗСИЗ» ЭКАН…

Божхоначилар мамлакатимизга махсус акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилишига қарши тизимли равишда кураш олиб бормоқда.

 

Наманган вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Янгиқўрғон туманининг чегара олди ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди. Тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги «Кобальт» автомашинаси тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада автомашинанинг салонида, мотори устида ҳамда олд бампер ичига хорижда ишлаб чиқарилган 2 500 қути тамаки маҳсулотлари яширилгани фош бўлди.

Тегишли ҳужжатлари ва акциз маркаси бўлмаган мазкур тамаки маҳсулотларининг умумий қиймати 50 млн сўмни ташкил қилмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Оҳангарон туманида ўтказган тезкор тадбирда ҳам шунга ўхшаш ҳолатнинг устидан чиқишди.

Аввалдан тезкор кузатувга олинган «KIA» автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилганда унинг юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтказилмаган 27 500 қути «Милано» тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикасининг акциз маркаси билан маркаланмаган мазкур тамаки маҳсулотларининг умумий қиймати 330 млн сўмни ташкил қилган.

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати.

Прочитано: 331 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика