Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 45 / Солиқ солиш

Кредиторлик қарзини талаб қилиш ҳуқуқини ўтказишда ҚҚС

 

СК 45-моддасида «товар» тушунчасига таъриф берилган. Шунингдек, солиқ солиш мақсадларида мулкий ҳуқуқлар товарлар жумласига киритилади, улар ўз навбатида кредиторнинг қарздорга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқини ўз ичига олади. Тегишли равишда, СКнинг 239-моддасига мувофиқ талаб қилиш ҳуқуқини ўтказиш бўйича хўжалик операциялари ҚҚС солинадиган реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади.

1. Дастлабки кредитор қандай суммадан ҚҚСни ҳисоблаши лозим: ўтказилган умумий суммаданми ёки қарздорлик суммаси ва талаб қилиш ҳуқуқини бошқага ўтказиш шартномасида келишилган сумма ўртасидаги фарқданми?

2. Янги кредитор кирувчи ҚҚСни ҳисобга қабул қилишга ҳақлими? 

 

1 Кредиторнинг қарздорга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи товар деб эътироф этилади. Товарларни реализация қилиш бўйича айланмага ҚҚС солинади (СК 45-м. 3, 5-қ., 238-м. 1-қ. 1-б., 239-м. 1-қ. 1-б.). Талаб қилиш ҳуқуқини ўтказиш бўйича айланма ҚҚСдан озод этилмайди, бунда солиқ базасини аниқлаш бўйича алоҳида тартиб ҳам белгиланмаган. Демак, мазкур айланмага умумий асосларда ҚҚС солинади.

Кредиторлик қарзини талаб қилиш ҳуқуқини ўтказишда ҚҚС бўйича солиқ базаси унга солиқни киритмасдан, битим тарафлари томонидан қўлланилган нархдан келиб чиққан ҳолда аниқланади (СК 248-м. 1-қ.).

 

2 Агар янги кредитор ҚҚС тўловчиси ҳисобланса, дастлабки кредитор томонидан кўрсатилган ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли бўлади (СК 266-м. 1-қ.).

Прочитано: 380 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика