Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 45 / Амалий бухгалтерия

Маош ҳисобидан кредит ё қарз берилганда

 

Кўпинча жисмоний шахслар ўз жамғармаларидан эмас, балки кредитлар ва қарзлар ҳисобидан йирик харидларни амалга оширадилар. Амалиётдаги мисоллардан шу каби операцияларнинг бухгалтерия ҳисобини кўриб чиқамиз.

 

Кредит

Ходим кредитга (товар кредити) 15 000 000 сўмлик мебеллар тўпламини сотиб олди. Иш берувчи ҳар ойда унинг иш ҳақидан 2 500 000 сўм ушлаб қолади ва ушбу суммани кредиторга ўтказади.

Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар ва ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблардан ташқари ходимлар билан барча ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумот қуйидаги счётларда умумлаштирилади:

● 4710-«Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи»;

● 4720-«Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи»;

● 4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи»;

● 4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари» (Йўриқноманинг 199-200-б., 21-сон БҲМСга 2-илова, АВ рўйхат рақами 1181, 23.10.2002 й.).

Яъни 4700-счётларда ходимларнинг корхона олдидаги қарзи ҳисобга олинади. Бироқ мазкур ҳолда бундай қарз мавжуд эмас, шу боис 4700-счётдан фойдаланмаймиз.

Банк кредитларидан фойдаланмайдиган корхоналар ходимларнинг кредитга олинган товарлари учун қарзни сўндириш учун, ушбу ходимлар томонидан берилган топшириқнома-мажбуриятлар асосида уларнинг иш ҳақидан навбатдаги тўловлар суммасини ушлаб қолади. Бунда «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар» 6710-счёти турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900) билан боғланишда дебетланади (савдо корхонасининг шахсий ҳисобварақлари бўйича). Ушлаб қолинган суммалар савдо корхоналарига ўтказиб берилишига қараб турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900) пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланишда дебетланади.

Бухгалтерия ўтказмалари:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Счётлар корреспонденцияси


Сумма


дебет


кредит


Ходимга иш ҳақи ҳисобланди


Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар

(2010-«Асосий ишлаб чиқариш»,

2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари», 9410-«Сотиш харажатлари», 9420-«Маъмурий харажатлар»)

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»


6 000 000


ЖШДС ушлаб қолинди (6 000 000 х 12%)


6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»


6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»


720 000


Иш ҳақидан ходимнинг товар кредити бўйича қарзини сўндиришнинг ҳар ойлик суммаси ушлаб қолинди


6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»


6990-«Бошқа мажбуриятлар»


2 500 000


Савдо корхонасига ходимнинг қарзини сўндириш суммаси ўтказилди


6990-«Бошқа мажбуриятлар»


5110-«Ҳисоб-китоб счёти»


2 500 000


Ходимга иш ҳақи берилди (нақд ёки пластик картасига)


6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»


5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

(5530-«Бошқа махсус счётлар»)

2 780 000


 

 

Қарз

Корхона ходимга 6 ой муддатга 15 000 000 сўм миқдорида фоизсиз қарз берди. Ҳар ойда иш ҳақидан кредитга мебель сотиб олиш учун 2 500 000 сўм ушлаб қолинади.

Бухгалтерия ўтказмалари:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Счётлар корреспонденцияси


Сумма


дебет


кредит


Ходимга мебель харид қилиш учун берилган қарз суммаси акс эттирилди


4720-«Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи»*


5110-«Ҳисоб-китоб счёти»


15 000 000


Ходимга иш ҳақи ҳисобланди


Харажатларни ҳисобга олувчи счёт


6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»


6 000 000


ЖШДС ушлаб қолинди

(6 000 000 х 12%)

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»


6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»


720 000


Сўндириш жадвалига асосан жорий ой учун сўндириш суммаси ушлаб қолинди


6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»


4720-«Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи»


2 500 000


Ходимга иш ҳақи берилди (нақд ёки пластик картасига)


6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»


5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

(5530-«Бошқа махсус счётлар»)

2 780 000


 

 

*Қарз суммаси – бу ходимнинг даромади эмас, тегишинча, қарз олиш пайтида ЖШДС ушлаб қолинмайди. Ходимнинг пластик картасига қарз суммасини ўтказиш учун тўлов топшириқномасини шакллантиришда ва қарз суммасини нақд шаклда беришда тўлов тафсилотларида албатта унинг мақсадини кўрсатишни тавсия қиламиз. Баъзан бухгалтер шошилади ва ушбу операцияни одатдаги иш ҳақи ёки бўнакни ўтказиш сифатида расмийлаштиради. Бу ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича номақбул солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин.

 

Татьяна ЛИМАРЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 419 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика