Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 45 / Мутахассис тушунтиради

Хизмат сафари тўловига солиқ солишдаги одатий хатолар

 

Бир қарашда, тажрибали бухгалтер учун хизмат сафари харажатларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш осондек туюлади. Фақатгина берилган бўнаклар бўйича проводкалар тузилса ва ҳисобдор ходимларнинг харажатлари тан олинса бўлди. Бироқ амалиётда кўпинча бундай ходимлар билан ҳисоблашишлар солиқларнинг қўшимча ҳисобланишига олиб келади. «Arkad Audit» консалтинг компанияси директори Наталья ТУРАЛИНОВА одатий, кўп учрайдиган айрим хатолар ҳақида сўзлаб берди.

 

Солиқлар зарурат бўлмаган жойда ортиқча тўланган

1-вазият. Директор Сингапурга хизмат сафарига самолётда борди. Унга белгиланган нормалар доирасида яшаш ва кундалик харажатлар учун бўнак берилган. Директор сафардан қайтгач меҳмонхона инвойси билан бўнак ҳисоботини топширди, унда кўрсатилган яшаш харажатлари нормадан 2 баравар ошиб кетган. Бухгалтер томонидан нормадан ортиқча сафар харажатлари суммасига ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинган.

Шарҳ: фақат нормадан ортиқча суткалик пуллар компенсация тўловлари жумласига киритилади ҳамда уларга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинади. Яшаш харажатларига келсак, ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳақиқий харажатлар суммаси жисмоний шахснинг даромади ҳисобланмайди (СК 369-м. 2-қ. 8-б., 373-м., 403-м.). Нормадан ортиқча яшаш харажатлари учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ тўланмайди.

2-вазият. Директор Москвага хизмат сафарига кетди, у белгиланган норма доирасида суткалик харажатлар ва яшаш учун харажатларга бўнак олган. Сафардан қайтгач, бўнак ҳисоботига ҳеч қандай ҳужжатларни илова қилмаган. Бухгалтер томонидан яшаш харажатлари:

● моддий наф тарзидаги даромадлар сифатида тан олинди ва уларга ЖШДС солинди;

● фойда солиғини ҳисоблашда солиқ базасидан чегириб ташланмади.

Шарҳ: бошланғич ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда ҳам хорижга хизмат сафарида норма доирасидаги яшаш учун харажатлар жисмоний шахснинг даромади сифатида тан олинмайди (СК 369-м. 2-қ. 8-б.). Бироқ ушбу харажатларни чегириб ташланадиган харажатларга киритиб бўлмайди – қонунда чегириб ташланадиган харажатлар ҳужжатлар билан тасдиқланиши талаб этилади.

 

Солиқлар тўлиқ тўланмаган ёки умуман тўланмаган

Вазият ЖШДС қўшимча ҳисобланишини тақозо этадиган бўлса, лекин бу ҳолат бухгалтер томонидан дарҳол аниқланмаган тақдирда, нафақат ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига, балки фойда солиғи ва ҚҚС бўйича ҳисоботга ҳам тузатиш киритишга тўғри келади.

 

Вазият. Корхона юк ташиш хизматларини кўрсатади. Фуралар ҳайдовчилари Ўзбекистондаги ва ундан ташқаридаги ҳудудларга қатнайдилар. Бухгалтер ушбу сафарларни хизмат сафарлари сифатида таснифлайди.

Шарҳ: бунда хизмат сафарлари тушунчасининг таърифини ёддан чиқармаслик лозим – бу раҳбарнинг қарорига биноан ходимнинг доимий иш жойидан ташқарида топшириқларни бажариш учун бошқа жойларга борадиган сафари ҳисобланади. Ҳар бир хизмат сафарининг мақсади буйруқда кўрсатилади (Йўриқнома, рўйхат рақами 1268, 29.08.2003 й.).

Кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар билан боғлиқ устамалар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (6.09.2019 йилдаги 743-сон ВМҚга 3-илова) аниқлаштирилишича, ходим кўчиб юриш тусидаги ишларда лавозим мажбуриятларини ўз компаниясидан ташқарида бажаради ва ҳар куни ишдан кейин уйига қайтиши мумкин бўлади. ­Яъни мазкур ҳолатда мунтазам хизмат сафарлари ходим ишининг бир қисми ҳисобланади.

Бунда, агар жорий лавозим мажбуриятларини бажараётган ходимнинг ҳар куни уйига қайтишига имкон бўлмаса, унга ортиқча харажатларга компенсация сифатида қатнов тусидаги ишлар учун устама ҳақ тўланиши лозим (Низомнинг 12-б.).

Ходимларнинг бундай сафарлари қуйидаги ҳолатларда хизмат сафарлари сифатида таснифланади:

● хизмат сафарига бориш доимий тусда бўлмаганда;

● ҳар галги хизмат сафари учун раҳбарнинг алоҳида фармойиши бўлганда.

Шу тариқа, кўриб чиқилаётган вазиятда мунтазам равишда юк ташишлар хизмат сафари сифатида таснифланмайди (Йўриқноманинг 1-б. ).

Корхона хизмат сафарига юборилган ходимларга ҳам, иши кўчиб юриш ва қатнов тусида бўлган ходимларга ҳам йўлкира харажатлари, яшаш учун харажатларни қоплаб бериши шарт. Бундан ташқари, норма доирасидаги ушбу тўловларнинг ҳар бири жисмоний шахснинг даромади ҳисобланади. Бироқ хизмат сафарига юборилган ходимларга суткалик пуллар тўланиши лозим бўлса, иши кўчиб юриш ва қатнов тусида бўлган ходимларга хизмат сафарига юбориладиган ходимлар учун назарда тутилган суткалик пуллар тўланмайди (СК 369-м. 2-қ. 8–9-б.; МК 171-м.; Низомнинг 10-б.).

Бухгалтер хатоликка йўл қўйиб, ходимларга суткалик пулларни тўлаган ва уларнинг суммасини ЖШДС бўйича чегириб ташланадиган харажатлар деб тан олган ҳолатларда нима қилиш керак? Кўчма тусдаги ишлар учун компенсациялар бўйича чегирмалар суткалик нормалар бўйича чегирмалардан кўпайиш томонга ҳам, камайиш томонга ҳам анча фарқ қилиши бухгалтер учун нохуш янгилик бўлиши мумкин. Тўлов ва норма ўртасидаги ижобий фарққа ЖШДС солинади (СК 375-м.) ва фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланмайди.

 

Хатоларга йўл қўйилиши хавфини қандай камайтириш мумкин

Бунинг учун кўчма ва қатнов тусидаги ишлар учун хизмат сафарлари харажатларини тўлаш регламентини ишлаб чиқинг – унда тўловлар суммасини белгиланг ва амалдаги нормаларни кўрсатинг. Ҳужжатлар айланмасининг қайд этилган тартиби бошланғич ҳужжатларни дарҳол йиғиб олишга, бундай харажатларни бухгалтерия ва солиқ ҳисобида ўз вақтида акс эттиришга ёрдам беради.

Солиқ ҳисобини соддалаштириш учун ҳар бир тўлов бўйича ЖШДС ва ижтимоий солиқ мавжудлиги/мавжуд эмаслигини белгилаб ва шу билан бирга бундай харажатларнинг фойда солиғига таъсирини қайд этиб боринг.

Масалан:

Тўлов


ЖШДС ва ижтимоий солиқ ундирилмайди


Солиқлар ундирилади


Фойдага таъсири


Суткалик харажатлар


Норма доирасида


СК 369-м. 2-қ. 8-б.




Чегириб ташланади


Нормадан ортиқча




ЖШДС ва ижтимоий солиқ – СК 373-м. 9-б.


Харажатлар иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаганда чегириб ташланади


Яшаш учун ҳақиқатдаги харажатлар


Ҳужжатлар билан тасдиқланган


СК 369-м. 2-қ. 8-б.




Чегириб ташланади


Ҳужжатлар билан тасдиқланмаган


Норма доирасида – СК 369-м. 2-қ. 8-б.




Чегириб ташланмайди, сабаби тасдиқловчи бошланғич ҳужжатлар мавжуд эмас




Нормадан ортиқча тўловлардан (Ўзбекистондан ташқарида) – ЖШДС, СК 375-м. 1-б.


Чегириб ташланмайди


Қатнов тусидаги ишлар учун компенсация тўловлари


Норма доирасида


Чегириб ташланади, СК 369-м. 2-қ. 9-б.




Чегириб ташланади


Нормадан ортиқча




ЖШДС ва ижтимоий солиқ – СК 373-м. 5-б.


Чегириб ташланади


 

Қатнов тусидаги ишлар учун хизмат сафари тўловлари ва компенсациялар тўғрисидаги масалага бундай онгли равишдаги ёндашув бухгалтерга:

● солиқ ҳисобини аниқ юритишга;

● ЖШДС ва фойда солиғини тўғри ҳисоблашга;

● солиқларнинг мавжуд эмаслигини асослаб беришга тайёр туришга имконият яратиб беради.

Бунда бухгалтер тежаб қолинган вақтини ЖШДС ҳисоб-китобини ўз вақтида топшириш учун ЖШШИРни аниқлаштиришга хотиржам сарфлаши мумкин бўлади.

Прочитано: 994 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика