Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 45 / Солиқ солиш

Ўқиш учун тўлов қилишда имтиёзлар

 

Корхона ходими ўз фанзандининг олий ўқув юртида ўқиши учун контракт тўловини тўлашни сўраб мурожаат қилди.

Ходим фарзандининг ўқиши учун тўлов тўланишини ЖШДС бўйича имтиёзни ҳисобга олган ҳолда қандай тўғри расмийлаштириш мумкин? Бу қандай бухгалтерия ўтказмалари билан акс эттирилади? 

 

– Кўпинча корхоналар ходимларнинг болалари ўқиши учун тўлов тўлайдилар, ходимлар эса кейинчалик ушбу суммаларни қайтарадилар. Ходимлар, агар уларнинг фарзандлари 26 ёшга тўлмаган бўлса, ЖШДС бўйича имтиёздан фойдаланишга ҳақлидирлар (СК 378-м. 16-б.; Низомнинг 5-б., АВ рўйхат рақами 2107, 27.05.2010 й.). Имтиёзда жисмоний шахснинг контракт суммаси миқдоридаги даромадларига ЖШДС солинмаслиги назарда тутилади.

ЖШДС бўйича имтиёз фақат Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида ўқиш учун тўлов тўлашда қўлланилади. ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мақсадларида олий ўқув юрти деганда олий таълимнинг таълим дастурларини (бакалавриат ва магистратура) амалга оширадиган юридик шахс тушунилади (Низомнинг 3-б.). Булар Ўзбекистон Республикаси институтлари, университетлари, академияларидир. Таълим кундузги ва сиртқи шаклда бўлиши мумкин.

Шунингдек, имтиёз аккредитацияланган хорижий олий ўқув юртларида ўқиш учун тўлов тўлашда қўлланилиши мумкин. Мисол учун, Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети, Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, Тошкент шаҳридаги Инха Университети, М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент филиали, И.М.Губкин номидаги Россия нефть ва газ давлат университетининг Тошкент филиали, Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали ва бошқалар.

Талаба ва олий ўқув юрти ўртасида тўғридан-тўғри пулли-контракт асосда ўқиш учун шартнома тузилганидан кейин талабанинг ота-онаси ўз иш берувчиларига контрактни тўлаш учун қарз беришини сўраб мурожаат қилишлари мумкин. Корхона ходим билан қарз шартномасини қарз суммасини унинг иш ҳақидан босқичма-босқич ушлаб қолиш шарти билан тузишга ҳақли.

Ходим солиқ чегирмасини олиш учун иш берувчига даромадларини ўқиш учун тўловга ўтказиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади (Низомнинг 11-б.):

● талаба билан Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юрти ўртасида тўлов-контракт асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси;

● таълим олувчининг паспорти ва (ёки) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси.

Ходим аризада ҳар ойда иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ушланмаларнинг қатъий суммасини кўрсатиши мумкин. Шунингдек, у тезроқ қарзини сўндирмоқчи бўлса, бутун иш ҳақи суммасини ушлаб қолишни сўраши мумкин. Бу МКнинг 164-моддасига зид бўлмайди, сабаби ходимнинг розилигидан қатъи назарда амалга ошириладиган ушланма ҳисобланмайди.

Бухгалтерия ҳисобида ходимга қарз бериш, ўқиш учун тўлов қилишда пул маблағларини ўтказиш, қарз шартномаси бўйича иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ушланмалар қуйидаги ўтказмалар билан расмийлаштирилади:

Хўжалик муомаласининг мазмуни


Счётлар боғланиши


Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар


дебет


кредит


Олий ўқув юртида ўқиш учун тўлов тўланганлиги акс эттирилди


4330 «Бошқа берилган бўнаклар»


5110 «Ҳисоб-китоб счёти»


Олий ўқув юрти билан тузилган шартнома


Корхона харажатлари қарзбўйича ходимнинг қарздорлиги ҳисобига киритилди


4720 «Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи»


6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»


Олий ўқув юртининг ҳисобварақ-фактураси


Бўнак ҳисобга олинди


6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»


4330 «Бошқа берилган бўнаклар»


Ходимларнинг даромадлари ҳисобланди


Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар


6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»


Иш ҳақини ҳисоблаш қайдномаси


Ходимнинг аризасига кўра қарзни сўндириш ҳисобига унинг иш ҳақидан ушланмалар акс эттирилди


6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»


4720 «Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи»


Иш ҳақини ҳисоблаш қайдномаси, бухгалтерия ҳисоб-китоби


Прочитано: 284 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика