Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 45 / Мутахассис тушунтиради

Улушни сотишда солиқлар

 

Юридик шахс – ЎзР норезиденти жамият (қўшма корхона) иштирокчиси ҳисобланади. Унинг жамиятдаги улушининг номинал қиймати 300 млн сўмни ташкил қилади. У ўз улушини ЎзР норезиденти бўлган бошқа юридик шахсга номинал қиймати бўйича сотмоқчи.

Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? 

 

– Ўзбекистон норезиденти бўлган юридик шахснинг резидент-юридик шахснинг устав фондидаги улушини бошқа норезидентга сотишдан олган даромади реализация қилиш суммасининг харид қийматидан ошиши сифатида аниқланади. Улушни сотувчи солиқ агентига улушни сотиб олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатларнинг (улар мавжуд бўлган тақдирда) кўчирма нусхаларини тақдим этиши шарт. Солиқ агенти тақдим этилган ҳужжатлар асосида фойда солиғи суммасини ҳисоблаб чиқаради ва ушлаб қолади. Тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, солиқ агенти томонидан солиқни ушлаб қолиш улушни реализация қилиш қийматидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади (СК 356-м. 3-қ.).

Саволдан келиб чиқадиган бўлсак, айни пайтда МЧЖ устав фондидаги улуш номинал қиймати бўйича сотилмоқда.

Бироқ саволда МЧЖ шаклидаги ҚҚ муассиси (айни пайтда ўз улушини бошқа норезидентга сотаётган) илгари ушбу жамиятнинг УФдаги улушни сотиб олган-олмаганлиги ёки жамият ташкил этилгандан (рўйхатдан ўтказилгандан) буён муассиси бўлган-бўлмаганлиги аниқ кўрсатилмаган.

Агар улуш МЧЖ ташкил этилгандан (рўйхатдан ўтказилгандан) кейин сотиб олинган бўлса ва улушни бошқа норезидентга реализация қилишда ушбу норезидентга харид қиймати бўйича ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, улуш:

●  номинал қийматидан юқори нарх бўйича сотилганда – солиқ улушни сотиш нархи ва харид қиймати ўртасидаги ижобий фарқдан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади;

● номинал қиймати бўйича сотилганда – солиқ нолга тенг бўлади.

Улушни сотувчи МЧЖ ташкил этилгандан (рўйхатдан ўтказилгандан) буён унинг муассиси бўлган тақдирда, улушнинг номинал қиймати харид қиймати деб қабул қилинади. Мазкур ҳолатда улушни реализация қилиш суммаси унинг харид қийматидан ошмайди ва солиқ нолга тенг бўлади.

Солиқни ушлаб қолиш ва тўлаш тартиби СКнинг 356-моддасида белгиланган.

Солиқ 20%лик ставка бўйича ҳисобланади (СК ­353-м.) ҳамда сотиб олинган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилгунига (расмийлаштирилгунига) қадар бюджетга тўланиши лозим.

 

Саволларга ДСҚ солиқ солиш услубиёти департаментининг бош мутахассиси Раъно АЛИШАЕВА жавоб берди.

Прочитано: 249 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика