Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 30 / Ташқи иқтисодий фаолият

Халқаро юк ташишларда электрон пломбалардан қандай фойдаланилади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 8.07.2021 йилдаги 428-сон қарори билан халқаро юк ташишларда электрон пломбаларни қўллаган ҳолда автотранспорт воситаларни кузатиб бориш тизими жорий этилади. 

 

2020–2023 йилларда божхона маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш концепциясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»нинг 26-бандида (5.06.2020 йилдаги ПФ-6005-сон Фармонга 2-илова)  электрон пломбаларни қўллаган ҳолда автотранспорт воситаларини кузатиб бориш тизими бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш назарда тутилган. Тизим Ўзбекистон божхона ҳудудига товарларнинг ноқонуний олиб кирилишининг олдини олиш чора-тадбирлари ўз вақтида кўрилишига имконият яратади ҳамда олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситаларининг сифатли божхона назоратини таъминлайди. Тажриба 2021 йил 1 сентябрдан 2021 йил охирига қадар ўтказилади.

Халқаро юк ташишларда электрон пломбаларни қўллаган ҳолда автотранспорт воситаларини кузатиб бориш тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги вақтинча низом тасдиқланди.

Электрон пломбалар божхона назорати остидаги товарлар ортилган автотранспорт воситаларининг ҳаракатини масофавий назорат қилиш мақсадида уларнинг юк бўлимларига божхона хизмати органлари ходимлари томонидан жўнатувчи божхона постида қуйидаги ҳолларда ўрнатилади ва манзил божхона постида ечиб олинади:

● ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва хорижий давлатлар божхона хизматлари ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумотлар асосида;

● божхона назоратининг техник воситаларини қўллаш якунлари бўйича амалдаги маълумотларнинг товарга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга номувофиқлиги аниқланганда;

● юк жўнатувчи, юк қабул қилувчи ёки ташувчининг талабига кўра.

Божхона назорати остидаги товарлар ортилган автотранспорт воситаларини электрон пломбалар билан таъминлаш, хизмат кўрсатиш ҳамда кузатувни ташкил этиш учун ДБҚ томонидан тайёрланган техник талаблар асосида манфаатдор ташкилотлар (миллий операторлар) жалб этилади.

Товар ва транспорт воситалари божхона ҳамроҳлигида кузатиб борилганда, тирик ҳайвонлар ташилаётганда, шунингдек товарлар автоматлаштирилган тарзда чиқариб юбориш ахборот тизими орқали экспорт божхона режимига расмийлаштирилганда автотранспорт воситаларига электрон пломбалар ўрнатилмайди.

Электрон пломбалардан фойдаланганлик учун йиғим миқдори Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади ҳамда жўнатувчи божхона постида божхона органлари томонидан ташувчидан ундириб олинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 9.07.2021 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 527 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика