Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 30 / Божхона

Кабелга имтиёзларни қачон олиш мумкин

 

Президентнинг 22.05.2019 йилдаги ­ПҚ-4329-сон қарори билан юридик шахслар томонидан олиб кириладиган импорт товар учун имтиёз тақдим этилган. Биз юқори қаватли уйлар қурамиз, бу уйлардаги телефон тармоқлари ва Интернет учун кабеллар олиб кирдик.

ТИФ ТН коди рўйхатга киритилган ва товарнинг тавсифи тўғри келган тақдирда, мазкур кабеллар кўрсатилган қарорга мувофиқ божхона тўловлари тўланишидан озод этиладими?

 

 

Юридик шахслар томонидан олиб кириладиган телекоммуникация воситалари Рўйхатга (22.05.2019 йилдаги ПҚ-4329-сон қарор билан тасдиқланган) мувофиқ 2022 йил 1 январга қадар божхона тўловларини тўлашдан (ҚҚС ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилган. Рўйхатда қуйидаги ТИФ ТН кодига эга бўлган 8 турдаги товарлар кўрсатилган – 8471 70, 8536 70 000, 8544 20 000, 8544 42 100 0, 8544 49 200 0, 8544 70 000 0, 9001 10 100 0, 9001 10 900 ­(ПҚ-4329-сон қарорнинг 12-б.).

Агар юридик шахс томонидан (яъни сиз томонингиздан) олиб кирилган товар мазкур кодлардан бирига таснифланса ва тавсифи бўйича мувофиқ келса, у ҳолда, эҳтимол, имтиёз қўлланилади. Сиз аниқ маълумотларни келтирмагансиз, шунинг учун аниқ жавобни бериб бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари, шу жумладан кабель канализацияси, паст токли кабель шахталари, телекоммуникация қурилмаларини ўрнатиш учун майдонлар ва инфратузилмалар билан таъминланмаган жамоат, саноат, турар-жой, маъмурий бинолар ва иншоотларни қуриш ҳамда фойдаланишга қабул қилишга йўл қўйилмайди, лойиҳа-смета ҳужжатлари 2019 йил 1 июлгача тасдиқланган бинолар ва иншоотлар бундан мустасно (ПҚ-4329-сон қарорнинг 1-б.).

Бу ўринда Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда жамоат, маъмурий, турар-жой ва саноат мақсадларидаги бинолар ва иншоотларни лойиҳалашга топшириқларни ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва келишиш босқичларида мажбурий тартибда қуйидаги талабларни кўзда тутиш белгиланган:

● биноларда телекоммуникация объектларини ўрнатиш учун тегишли майдонлар ва инфратузилмаларни, уларга электр таъминотини келтирган ҳолда, ажратилишини;

● бинолар ичида телефония, маълумотлар узатиш ва Интернет тармоқлари, кабель телевидения ва эфир телевидениясини жамоавий қабул қилиш тизимлари, шунингдек, «хавфсиз уй» ва қўриқлаш сигнализацияси кабелларини ўтказиш учун паст токли кабель шахталари мавжудлигини;

турар-жой, жамоат, маъмурий ва саноат ҳудудларида телекоммуникация линияларини ётқизиш ва телекоммуникация объектларини (телекоммуникация шкафлари, антенна миноралари, мачталари ва бошқалар) ўрнатиш учун тегишли ер участкалари ажратилишини ­(ПҚ-4329-сон қарорнинг 6-б.).

Прочитано: 878 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика