Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 30 / Божхона

Экспорт салоҳиятига ҳисса қўшиб…

 

Металлургия саноат ишлаб чиқаришида етакчи ҳисобланган давлатларда бу соҳага иқтисодиётнинг жиддий тармоғи сифатида қаралади. Айнан металлургия бошқа соҳаларга ҳам глобал бозорда устуворлик қилишга, хусусан, сифатли прокат ишлаб чиқаришга кўмаклашади.  

 

Сўнгги йилларда республикамизда мазкур саноат тобора ривожланиб бормоқда. Соҳага янги ва илғор инновацион ёндашувлар асосида хорижий инвестициялар жалб этилаётир. Статистик маълумотларга кўра, мамлакатимизда жорий йилнинг январь–июнь ойларида 755,9 млн АҚШ долларилик 191,4 минг тонна металлургия саноати маҳсулотлари экспорт қилинган.

Тошкент металлургия заводи мамлакатимиздаги техник ва технологик жиҳатдан анчайин йирик мажмуалар қаторига киради. Бу ерда Италия, Германия, Россия, Австрия, Швейцария, Жанубий Корея каби 27 мамлакатдан асбоб-ускуналар келтириб ўрнатилган. Ишлаб чиқариш, назорат қилиш ва бошқариш жараёнлари автоматлаштирилган. Заводда 650 нафардан ортиқ ходим меҳнат қилади.

Энг муҳими, заводда «яшил технологиялар» қўлланган. Чиқиндиларни қисқартириб, қатъий экологик меъёрларга амал қиладиган, чиқинди газларни ушлаб қоладиган, оқава сувларни тозалайдиган ва бошқа зарур ускуналар билан жиҳозланган.

Завод томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Сирғали» ТИФ божхона пости орқали хориж бозорларига йўналтирилади. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида 3,7 млн долларлик 3 минг тоннадан ортиқ металлургия саноати маҳсулотлари асосан Афғонистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон давлатларига экспорт қилинди. Бу операцияларни тезкор равишда ва божхона тартиб-таомилларига мувофиқ амалга оширишда эса пост ходимлари амалий ёрдам бериб келмоқда.

Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари учун яратилган қулай шарт-шароит ва имкониятлар халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши, бугунги кунидан рози бўлиб, эртанги кунига янада ишонч билан қарашига хизмат қилади.

Азиз МАНСУРОВ,

«Сирғали» ТИФ божхона пости ходими.

Прочитано: 76 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика