Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 30 / Солиқ солиш

Илгари ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритиш

 

Корхона кейинчалик реализация қилиш мақсадида ўсимлик ёғини импорт қилади. 2021 йил 1 май ҳолатига кўра омборда ушбу товар қолдиғи бўлган. Илгари корхона бюджетга тўланадиган манфий солиқ суммаси мавжудлиги сабабли ҚҚСни қайтариш учун ариза берган (СК 272, 274-м.) ва солиқ органлари ҚҚСни 2021 йилнинг март ойида қайтарган. Солиқнинг жами суммаси қайтарилган.

2021 йил 1 майдан 31 декадрга қадар ўсимлик ёғи ҚҚСсиз сотилиши лозимлиги белгиланган, солиқ органлари томонидан эса илгари ҳисобга олинган ҚҚС банкдаги ҳисобрақамимизга қайтарилган бўлса, ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш қандай киритилади?

 

– 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар бўлган даврда қуйидагилар ҚҚСдан озод қилинади (СК 483-м. 3-қ.):

● Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;

● ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма.

2021 йил 1 майга қадар ўсимлик ёғини олиб кириш ва уни реализация қилиш бўйича айланмага ҚҚС солинган. Сизнинг корхонангиз ёғни импорт қилишда ҚҚС тўлаган ва уни ҳисобга олган. 2021 йил 1 май ҳолатига кўра корхонангиз омборида у бўйича солиқ ҳисобга олинган ўсимлик ёғи қолдиғи мавжуд бўлган. 2021 йил 1 майдан бошлаб ўсимлик ёғи ҚҚСсиз сотилиши белгиланганлиги сабабли сиз илгари ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритишингиз лозим. Омборда мавжуд бўлган ўсимлик ёғи қолдиғига тўғри келадиган ҚҚС суммаси ёғнинг таннархига киритилиши лозим. Сўнгги 12 ой ичида, яъни 2020 йил 1 майдан 2021 йил 30 апрелга қадар харид қилинган ўсимлик ёғи қолдиғига тўғри келадиган ҚҚС тикланиши керак (СК 269-м.).

Ушбу тузатишга солиқ органлари томонидан ҚҚС бўйича манфий сальдо қайтарилганлигининг аҳамияти йўқ. Солиқни тиклашда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади: Дт 2910 «Омбордаги товарлар» – Кт 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» ҳамда бюджетга ҚҚС тўланади.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 294 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика