Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 30 / Тадбиркорга ёрдам

Иккиламчи ҳисобварақ қандай очилади

 

Ташкилот турли ҳудуд ва турли банкларда бир нечта ҳисобварақлар очиш ҳуқуқига эга. Давлат рўйхатидан ўтиш пайтида ёки ўтгандан кейин биринчи марта очилган миллий валютадаги ҳисобварақ – асосий ҳисобварақ ҳисобланади. Қолган барча ҳисобварақлар иккиламчи ҳисобварақлардир (Йўриқнома 2-б. «д»кичик б., АВ рўйхат рақами 1948, 27.04.2009 й.).

 

Иккиламичи ҳисобварақлар очилишининг ижобий ва салбий томонлари:

Ижобий томонлари

 

Салбий томонлари

 

Фаолият турлари ва бўлинмалар бўйича пул оқимлари назоратининг осонлиги

 

Банк хизматлари учун харажатлар ортади

 

Контрагентлар билан ҳисоб-китобларни улар билан бир банкда иккиламчи ҳисобварақларни очиб юритиш ўзаро манфаатли

 

Маблағларни бошқариш ва уларни бир нечта ҳисобварақлардан сарфланиши таҳлили мураккаблашади

 

Банк хизматларига фойдали тарифлар ва имтиёзли шартлардаги кредитлар

 

 

Банк тўлов қобилиятининг йўқотилиши натижасида барча маблағларни йўқотиш риски камаяди

 

 

 

 

Мисол. Иккиламчи ҳисобварақни очиш

Ташкилот компьютер техникасини четдан олиб киради ва сотади.

Унинг юридик шахслар ва аҳоли учун маиший техникаларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш билан шуғулланадиган бўлими мавжуд.

Ушбу бўлимнинг пул тушумлари ва тўловларининг алоҳида ҳисобини юритиш учун унга иккиламчи ҳисобварақ очиш мумкин.

Бунинг учун банкка, ариза ва унга асосий ҳисобварақни очишда тақдим қилинадиган ҳужжатларни илова қилиб қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этиш лозим.

 

Вазият. Бошқа ҳудудда иккиламчи ҳисобварақни очиш 

Ташкилот Қаршида ташкил этилган. Тошкентда унинг бўлинмалари хозирча йўқ.

Ташкилот Тошкентда сўмдаги ҳисоб-китоблар учун иккиламчи ҳисобварақ очиши мумкинми?

  • Бир ҳудудда рўйхатдан ўтган ташкилот бошқа турли ҳудудларда иккиламчи банк ҳисобварағини очиш ҳуқуқига эга.

Агар у банкка ушбу турдаги ҳисобварақлар учун назарда тутилган шартларда ҳисобварақ очиш учун мурожаат этса, банк шартнома тузишга мажбур (ФК 775-м. 1-3-қ.).

Қонун ҳужжатларида иккиламчи ҳисобварақ очаётган жойда бўлинмангизнинг бўлиши талаби мавжуд эмас.

 

Вазият. Асосий ҳисобварақ бўйича операциялар тўхтатилган ҳолларда иккиламчи ҳисобварақ орқали ҳисоб-китоб қилиш имконияти

Ташкилотнинг ҳисоб-китоб ҳисобварағи солиқ инспекцияси томонидан тўхтатилди.

Иккиламчи ҳисобварақлардан етказиб берувчиларга тўловни амалга оширишда фойдаланиш мумкинми?

  • Ушбу ҳолатда иккиламчи ҳисобварақдан фойдаланишнинг имкони бўлмайди.

Асосий ҳисобварақлар бўйича операциялар тўхтатилганда солиқ органи иккиламчи ҳисобварақлар  бўйича операцияларни ҳам тўхтатади.

Банк мижозининг ҳар бирига хос рақам бириктирилган бўлиб, агар бошқа банклар хизматидан фойдаланишга ўтганда у ўзгармайди. Бу бир шахснинг турли банкларда очилган барча асосий ва иккиламчи ҳисобварақларини аниқлашнинг ҳамда  зарур холларда тўхтатиб туриш имконини беради.

 

Агар солиқ асосий ҳисобварақни тўхтатса, сиз иккиламчи ҳисобварақлардаги маблағлардан фойдалана олмайсиз – улар бўйича чиқим операциялар ҳам тўхтатилади.

Солиқ тўловчи (солиқ агенти)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича чиқим операцияларининг тўхтатилиши қуйидагиларга тааллуқли эмас (СК 111-м. 6-қ.):

● фуқаролик қонунчилигига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга. Сиз солиқларни, иш ҳақини, алиментларни, муаллифлик шартномалари бўйича мукофотларни, ҳаёт ва саломатлигига етказилган зарарни қоплаш тўловларини амалга ошира оласиз;

● қонун ҳужжатларига муофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга (СК 111-м. 6-қ.; ФК 784-м.; Йўриқнома 1-б., 5-б. «б» к.б., АВ рўйхат рақами 2342, 15.03.2012 й.).

Шунингдек, сиз қуйидагиларни амалга ошира олмайсиз:

● хатланган ёки тўхтатилган ҳисобварақларни (ҳам асосий, ҳам иккиламчи) бошқа банкларга ўтказиш;

● бошқа ҳисобварақлар очиш (СК 113-м.; 1948-сон Йўриқнома 46-б.).

 

Вазият. Асосий ҳисобварақда маблағлар етишмаганда иккиламчи ҳисобварақ маблағларидан фойдаланиш

Ташкилотнинг асосий ҳисобварағида иш ҳақи  ва у билан боғлиқ солиқларни тўлаш учун маблағлар етишмайди.

Ушбу мақсадлар учун иккиламчи ҳисобварақлардан фойдаланиш мумкинми?

  •  Сиз иккиламчи ҳисобварақдан асосий ҳисобвараққа пул маблағини кўчирмасдан турли тўловларни тўғридан-тўғри амалга оширишингиз мумкин. Иш хақи ва «иш хақидан» солиқларни фақат асосий ҳисобварақдан амалга ошириш талаби бекор қилинган (1948-сон Йўриқнома 2-б. 8-хатбоши; МБ бошқарувининг қарорига илова 1-б., АВ рўйхат рақами 1948-17, 20.02.2019 й.).

 

Иккиламчи ҳисобварақдан исталган банк операциялари, шу жумладан иш ҳақи ва солиқларни тўлаш учун фойдаланишингиз мумкин (Йўриқнома 73-б., АВ рўйхат рақами 1834, 11.07.2008 й.; ­1948-сон Йўриқнома 2-б. 8-хатбоши; МБ бошқарувининг қарорига илова 1-б., АВ рўйхат рақами 1948-17, 20.02.2019 й.)

 

Вазият. Солиқ инспекцияси солиқлар бўйича инкассо талабномасини қўйди. Ташкилотда уни тўлаш учун асосий ҳисобварақда маблағлар етишмайди.

Пул ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича тўловларни амалга ошириш учун ташкилотда маблағлар етишмайди.

Иккиламчи ҳисобварақдан унга пул маблағларини кўчириши зарурми?

● Йўқ, зарур эмас. Бу ҳолатда иккиламчи ҳисобварақдан асосий ҳисобвараққа пул маблағларини банкларнинг ўзи кўчиради.

Асосий ҳисобварақ бўйича хизмат кўрсатувчи банк:

2-сон картотекани шакллантиради;

БДМАБ (банк депозиторлари миллий ахборот базаси) орқали ташкилотнинг очилган бошқа ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни барча банкларга етказади ва солиқ органини бу ҳақда хабардор қилади.

Бошқа банклар бир амалиёт куни давомида ташкилотнинг иккиламчи ҳисобварағидан унинг асосий ҳисобварағига мемориал ордер асосида ўтказиб беришади (2342-сон Йўриқнома 4-б.).

 

2-сон картотека мавжуд бўлганида сизнинг тўловларингиз фақатгина асосий ҳисобварақдан амалга оширилади. Бошқа иккиламчи ҳисобварақлар очилган банклар:

● пул ҳисоб-китоб ҳужжатларини қабул қилиш;

● асосий ҳисобвараққа пул маблағларини кўчиришдан ташқари тўловларни амалга ошириш ҳуқуқига эга эмас.

Иккиламчи ҳисобварақ орқали тўловларни амалга ошириш имконияти асосий ҳисобварақ очилган банкдан 2-сон картотека мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумот олингандан сўнг қайта тикланади (2342-сон Йўриқнома 4-б.).

 

Иккиламчи ҳисобварақдан қандай мақсадларда фойдаланиш мумкин

Иккиламчи ҳисобварақлар ҳисоб-китобларда муайян қулайликларни яратади.

Иккиламчи ҳисобварақларни очиш фойдали бўлган ҳолатлар:

Вазият

 

Тавсия

 

Бир вақтнинг ўзида бир нечта фаолият турларини амалга ошириш

 

Ҳар бир фаолият тури бўйича даромад ва харажатларнинг алоҳида-алоҳида ҳисоби учун иккиламчи ҳисобварақ очинг. Бу ҳисобот топшириш жараёнини енгиллаштиради ва солиқлар тўловида чалкашликларни олдини олади.

 

Фирма турли савдо шохобчаларига ёки филиалларга эга

 

Пул оқимлари аралашиб кетмаслиги учун ҳар бир савдо ёки хизмат кўрсатувчи шохобча учун алоҳида ҳисобварақ очинг. Бунда ходимларга иш хақи бериш ва фойдани назорат қилиш қулай бўлади.

 

 

 

Алоҳида бўлинма (филиал, ваколатхона) учун ҳисобварақ қандай очилади

Бунинг учун бош тузилма ҳисобрақамини очиш учун тақдим этилган ҳужжатлар каби ҳужжатларни банкка тақдим этинг. Қўшимча равишда қуйидагиларни илова қилинг (1948-сон Йўриқнома 14-б.):

● ваколатхонага ёки филиалга тақдим этилган ваколатларни белгилайдиган ҳужжат (ваколатхона, филиал тўғрисидаги низом);

● юридик шахснинг ҳисобварақ очиш тўғрисидаги илтимосномаси. Унда юридик шахс – солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва ташкилотни рўйхатдан ўтказишда БДМАБ томонидан берилган хос рақамини кўрсатинг;

● унинг раҳбари ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар. Одатда бу ташкилот томонидан берилган ва унинг ваколатларини тасдиқлайдиган ишончнома (ФК 134-м.).

Ишончномада қуйидагиларни кўрсатинг:

● алоҳида бўлинма раҳбарига ташкилот томонидан берилган ваколатлар рўйхатини (ФК 134-м.);

● ишончнома расмийлаштирилган санани ва унинг муддатини. Ишончномага ташкилот раҳбари имзосини олинг (ФК 135-м.).

 

Вазият. Бўлинма учун ҳисоб-китоб ҳисобварағини очиш

Ташкилот ўзининг алоҳида балансга  ажратилмаган тузилмавий бўлинмаси учун ҳисобварақ очмоқчи.

Бу мумкинми?

●Ҳа, мумкин. Агар бўлинмалар алоҳида юридик шахс ҳисобланмаса ва ўзининг СТИРига эга бўлмаса, очиладиган ҳисобварақлар ташкилотнинг иккиламчи ҳисобварақлари ҳисобланади. Уларни исталган банкда, шу жумладан асосий ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи банкда очишингиз мумкин. Очиш тартиби асосий ҳисобварақни очиш билан бир хил бўлади. 

 

Шавкат РАСУЛЕВ,

МБ департаменти директори ўринбосари,

Мавлон МАРИПАТОВ,

Халқ банки бошқарма бошлиғи.

Прочитано: 529 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика