Кийим-кечак товарларини юк ҳужжатларида кўрсатмасдан, турли йўллар орқали юртимиз ҳудудига олиб киришга уринган «тадбиркорлар» божхона органлари олдида «ип эшолмай» қолди.
Гап шундаки, хориждан масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган «турли хилдаги кийим-кечак» товарлари Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Арқ-булоқ» божхона постида тегишли тарзда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада қиймати 62,4 млн сўмлик 2 082 дона товарнинг божхона юк декларацияси ҳамда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаганлиги аниқланди.