Яширин иқтисодиётни қисқартириш бугун долзарб масалага айланган ва бу йўлда божхона органларида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари «Тошкент-товар» ҳамда «Чуқурсой техник-идора» божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда Хитой давлатидан темир йўл контейнерида келтирилган «велосипед эҳтиёт қисмлари» товарларини божхона кўригидан ўтказишди.
Натижада ҳужжатларда кўрсатилган «велосипед насоси учун ички трубка» товарлари ўрнига қиймати 402 млн сўмлик 8 040 дона «велосипед насоси» товарлари борлиги аниқланди.
Мазкур товарларга нисбатан 55 млн сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.