Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 27 / Қонун ва ижро

Қонунлар табассумга ундаб, соатга қараб ижод қилишга мажбурлайди

 

Дунё мамлакатлари қонунлари ҳудудий чегаралар орқали ўзгариб боради

 

Давлат чегараларидан ўтишингиз билан ўша мамлакат қонунларига амал қилиш мажбурияти юкланади. Хизмат сафари, саёҳат ёки бошқа масалалар сабаб хорижга чиққанингизда ўзга юрт қонунлари сизни «кутиб олади». Қуйида сиз эътибор қилмаган ва билишингиз муҳим бўлган ноодатий қонунлар билан танишасиз. 

 

Уйингизга бeгоналарни киритишга мажбурсиз

Шотландияда кимдир сизнинг эшигингизни қоқиб, ҳожатхонангиздан фойдаланишни талаб қилса, сиз уларнинг киришига рухсат беришингиз шарт.

Бироқ, ушбу қонун шубҳали бўлиб, сизда «қандай қилиб бегона кишини уйга киритиш мумкин?» Деган савол туғилиши табиий. Аммо бу турли хил ноқулайликларнинг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқарилган. Ҳукумат бу борада хавфсизликни назоратга олган.

 

Сақичдан пуфакча ясаманг

Сингапурда 1992 йилдан барча сақич моддалари тақиқланган. Ушбу давлатга сақич олиб кириб сотадиган ва ишлаб чиқарадиган ҳар бир киши жаримага ёки қамоқ жазосига тортилиши мумкин. Шундай экан, кўчаларда сақич чайнаб, пуфакчалар шишириб юрманг!

 

Ҳайкал билан сeлфи тушиш – ҳурматсизлик бeлгиси

Будда ҳайкали билан «селфи»га тушганингизда, аслида сиз ундан юз ўгирган бўласиз. Ушбу ҳурматсизлик белгиси Шри ланкада қамоқ билан жазоланади. Ҳайкални бармоқ билан кўрсатиш ҳам ҳурматсизлик ҳисобланади. Баъзида ҳайкаллар билан суратга тушиш тақиқланади.

 

Ўзингиз сайр қилмасангиз ҳам...

Римда ҳайвонларни асраб-авайлашади. Ҳайвонларга нисбатан шафқатсизликка қарши қатъий қонунлар мавжуд. Уй ҳайвонларини, масалан, итларни сайр қилдириш ыоидалари ҳам қонун билан белгиланган. Агар фуқаро ўз итини кунига бир марта сайр қилдирмаса, 625 доллар жаримага тортилиши мумкин. Бу мамлакатда бўлганингизда ўзингиз сайр қилмасангиз ҳам, итингизни сайр қилдиришни унутманг.

 

Илҳом кeлганда соатга қараб қўйинг!

Немис халқи шовқин-сурондан ўзларини авайлайди. Германия федерал олий адлия суди ижарага олинган уйларда қўшиқ ижро этиш ёки мусиқа асбобини чалиш вақтларини қонун билан белгилаб қўйган. Қонунга кўра, машқ қилиш соат 8:00-12:00 ва 14:00-20:00 оралиғида рухсат этилган. Шундай экан, илҳом келганда соатга қараб қўйинг!

 

Омадсиз суиқасд – жазога лойиқ иш

Дунёдаги энг узун ёзма конституция Ҳиндистонники бўлиб, унда ғалати қонунлар мавжуд. Масалан, агар фуқаро ўз жонига қасд қилса, жиноят кодексининг тегишли моддасига кўра у жазога лойиқ деб топилади. Ўз жонига қасд қилишлик «муваффақиятли» кечса, қонунга хилоф эмас. Аммо акси бўлиб, фуқаро омон қолса, бу қилмиши унга «қиммат»га тушади, чунки жазо сифатида қамалади. 

 

Табассум қилиш – қонуний талаб

Италиянинг Милан шаҳрида дафн маросимлари ва шифохоналардан ташқари ҳар доим табассум қилиш қонуний талабдир. Бу шаҳри кентда қонун сизни табассум қилишга мажбур қилади. Бу австрия-венгрия шаҳар қоидалари билан боғлиқ бўлиб, ҳеч қачон бекор қилинмаган.

 

Пиёдага сув сачратманг!

Кўпчилигимиз ёмғирли кунларда тезликни ошириб, пиёдаларга сув сачратиб ўтиб кетаётган автоуловларга дуч келганмиз.

Ҳайдовчиларнинг бундай бепарволиги Японияда жавобсиз қолмайди. Бунинг учун албатта жаримага тортилади. Қонунда, пиёдалар хавфсизлиги бузилмаслиги учун транспорт воситалари лой ёстиқчаларини ўрнатиши ёки ёмғир тушганда секинроқ ҳаракатланиши керак.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 270 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика