Болалар тарбияси ҳар доим долзарб ва шарафли ишлардан бўлиб келган. Яхши шароитларга эга мактабгача таълим муассасалари, ўқув даргоҳларини барпо этиш, малакали педагоглар етиштириш бу борада амалга ошириладиган ишлардандир.
Президентимизнинг жорий йил 15-16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилишда вазирлик ва идораларга муайян топшириқ ва вазифалар берилди. Хусусан, Давлат божхона қўмитаси томонидан бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига жорий йил якунига қадар Жомбой тумани «Ногахон» МФЙда 180-ўринли болалар боғчасини қуриш топшириғи берилган эди.
Бугунги кунда 0,6 гектар майдонда тумандаги 5 та қишлоқ аҳолиси учун мўлжалланган замонавий икки қаватли болалар боғчасининг қурилишига тамал тоши қўйилди. Хайрли иш бошланишига бағишланган тадбирда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Якуб Мирзараҳимов, Жомбой туман ҳокими Қаюм Собиров, маҳалла оқсоқоллари ҳамда маҳаллий аҳоли иштирок этди.
Боғча биносини 153 кун муддатда «Rеаl Innоvатsiоn Sтrоy» МЧЖ қурилиш ташкилоти томонидан қуриб битказиш режалаштиришган.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.