Ўтган йил якунлари бўйича салбий курс фарқи ижобийдан ошиб кетди. Бироқ, жорий йилнинг I ва II чораклари натижаларига кўра курсдаги ижобий фарқ салбийдан ошди. Ортган суммани бошқа даромадлар таркибига киритиш лозимми (айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига 1-илованинг 0410-сатри)? Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби учун ижобий курс фарқи ошишини қандай тўғри ҳисобга олиш мумкин: ҳисобот даври – чорак бўйичами ёки солиқ даври – календарь йил бўйичами?
Саволга «Norma» компанияси эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:
– Баланснинг валюта ҳисобварақларини қайта баҳолаш чоғида курсдаги ижобий ва салбий фарқлар ўртасидаги сальдо солиқ солиш объекти деб эътироф этилади (СК 463-м. 6-қ.).
Айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобот даврида (I чорак, ярим йил, 9 ой, бир йил) ҳосил бўлган курс фарқларининг ижобий сальдоси солиқ солинадиган айланмага киритилади.
Мисол: Улгуржи савдо корхонасидаги курс фарқи билан боғлиқ кўрсаткичлар динамикасини (айланмадан олинадиган солиқ – 4%)
Корхонада I, II чоракда курсдаги ижобий фарқ мавжуд ва унга айланмадан олинган солиқ ҳисобланади. III чоракда курсдаги салбий фарқ юзага келди, шу боис 9 ойлик якунлари бўйича курс фарқларидан даромад суммаси камайтирилган. IV чоракда курсдаги салбий фарқ жамғарилган ижобий фарқдан ошган, шу сабабли йил якунларига кўра бундай даромад йўқ – 12 ой учун Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига (9-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.) 1-илова «Жами даромадлар»нинг 0410-сатри тўлдирилмайди:
Давр
|
Курс фарқи (млн сўм)
|
Сальдо
|
Айланмадан олинадиган солиқ 4%лик ставкада (млн сўм)
|
||
Ижобий
|
Салбий
|
Чорак учун
|
Ҳисобот даври учун
|
||
I чорак
|
148
|
104
|
44
|
44
|
1,76
|
II чорак
|
54
|
25
|
29
|
73
|
2,92
|
III чорак
|
30
|
47
|
-17
|
56
|
2,24
|
IV чорак
|
20
|
77
|
-57
|
-1
|
–
|
Курсдаги салбий фарқнинг суммаси курсдаги ижобий фарқ суммасидан ортиқ бўлган тақдирда ошиб кетган сумма айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқаришда солиқ базасини камайтирмайди (СК 463-м. 6-қ.). Бизнинг мисолимизда салбий фарқ суммаси (1 млн. сўм) айланмадан олинадиган солиқнинг умумий базасини камайтирмайди.