Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 27 / Мутахассис жавоб беради

ҚҚС ҳисоб-китобида мураккаб масалалар қандай ҳал қилинади

 

Солиқ тўловчилар май учун ҚҚС бўйича ҳисобот топширишди: бу Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобини (1-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.) янги шаклда топшириш бўйича биринчи тажриба бўлди. Энг мураккаб жиҳатлар ва уларни қандай енгиб ўтиш ҳақида солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди:

 

Ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришда янги хатолар

Кўп хатолар ҳисобварақ-фактураларнинг янги турларини жорий этиш ва ЭҲФда имтиёзларни акс эттириш зарурати билан боғлиқ. Уларни тузатиш учун тузатилган ЭҲФ тақдим этишга тўғри келади.

Кераксиз ишнинг олдини олиш учун бошиданоқ ҚҚС бўйича имтиёзларнинг ҳисобварақ-фактураларда акс эттирилишини текширинг ва тўғри созланг.

Бир томонлама ЭҲФни шакллантирган ҳолда, унинг турини тўғри танланг: «бозор қийматидан паст реализация қилиш», «божхона қийматидан паст реализация қилиш», «хизматлар экспорти (ЎзР ҳудудидан ташқарида), «хизматлар экспорти (ЎзР ҳудудида), «жисмоний шахсга», «импортга», «давлат сири билан боғлиқ реализация», «молиявий хизматлар». ЭҲФнинг нотўғри турини тасодифан танлаш солиқлар ҳисоб-китобларида хатоларга олиб келади.

 

Онлайн-НКМнинг иккита муаммоси

1. 2021 йил апрелдан бошлаб онлайн-НКМ маълумотлари солиқлар бўйича ҳисоб-китобларда автоматик тарзда акс эттирилади. Бироқ, келиб чиқадики, ҳисоб-китобларга онлайн-НКМ ёки виртуал касса орқали сотилган, ҚҚС солинмайдиган товарлар тўғрисидаги ахборот «автоматик тарзда» ўтирмайди.

Ўйлайманки, яқин келажакда тизим ушбу қисмда ҳам йўлга қўйилади. Ҳозирча эса, ушбу муаммони ҳал қилиш учун онлайн-НКМ (виртуал касса) маълумотларини солиқ ҳисоб-китобида автоматик тарзда акс эттириш функциясини ўчиринг. Бунинг учун «Солиқ ҳисоботларида чек маълумотлари акс эттирилсинми?» сатри («Онлайн-НКМ ва виртуал касса тўғрисида ахборот» солиқ тўловчининг шахсий кабинети электрон хизматининг «Тушумлар бўйича ҳисобот» менюси») олдида белгини олиб ташланг.

Шундан кейин эса иккита вариант эҳтимоли мавжуд:

1) ҳисобот даври учун онлайн-НКМ маълумотлари бўйича бир томонлама умумлаштирилган ЭҲФ тақдим этинг. У Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг (14.08.2020 й. 489-сон ВМҚга 2-илова) 59-бандида белгиланган қоидалар бўйича шакллантирилади. Уни шакллантиришда ҳисобот даври учун умумлаштирилган маълумотларни назорат-касса китобидан олиб ўтинг. Ушбу усул энг кам эътирозларни келтириб чиқаради;

2) ёки – ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илова 01082-сатри «01021-сатрда кўрсатилмаган солиқ солинмайдиган айланмалар: (010821-сатр + 010822-сатр»ни тўлдиринг. Бу ҳолда биз керакли маълумотни оламиз, бироқ мазкур усул қўлланилган имтиёзни кўрсатиш имконини бермайди.

2. На онлайн-НКМ тизимида, на ҳисоб-китобларда ДСҚ профилактик ишларни олиб борган даврлар учун онлайн-НКМ (виртуал касса) бўйича маълумотлар акс эттирилмайди.

Бу ҳолда улар техник камчиликларни бартараф этишлари ва барча суммалар онлайн-НКМ орқали сотишлар бўйича ахборот тизимларида тўғри акс эттирилиши учун ТХКМга ва 1198 телефон рақами орқали ДСҚга қўнғироқ қилиш зарур.

 

3-«Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси» иловаси 100-сатри қандай тўлдирилади

Ушбу сатрда олдинги календарь йилда валюта тушуми тўлиқ ҳажмда тўла келиб тушмаганлиги муносабати билан ҳисобга олинмаган ҚҚС суммаси акс эттирилади. Ҳисоб-китобнинг янги шаклида у сариқ ранг билан ажратилган. Бу шуни англатадики, у «автоматик тарзда» тўлдирилиши керак (бугунги кунда унга 2020 йил декабрь учун Ҳисоб-китобдан маълумотлар келиб тушиши керак эди). Бироқ қандайдир сабабларга кўра у тўлдирилмай қолиши ёки нотўғри суммани сақлаши мумкин.

Агар муаммолар юзага келса, 2020 йил декабрь учун ҚҚС ҳисоб-китобини қайта текширинг. Агар унда қандайдир сабабларга кўра ушбу сатр тўлдирилмай қолган бўлса ёки ҳақиқатга тўғри келмайдиган сумма кўрсатилган бўлса, буни тузатиш ва Ҳисоб-китобни қайта топшириш зарур.

 

Экспорт қилувчиларнинг муаммолари

Агар ҚҚС ҳисоб-китобида БЮД бўйича маълумотлар акс эттирилмаса, сизнинг товарингиз ИМ40 режимида жойлаштирилганлигини текширинг. Бусиз товар бўйича маълумотлар Ҳисоб-китобга тушмайди.

Шунингдек, техник муаммолар автоматик тарзда акс эттиришга халақит бериши мумкин. Бу ҳолда 1198 телефон рақами орқали қўнғироқ қилинг ва ДСҚ сall-маркази операторларидан носозликни бартараф этишда ёрдам сўранг (ташкилотнинг СТИРини айтиш зарур бўлади).

Контракт қиймати божхона қийматидан фарқ қиладиган экспорт қилувчилар бошқа муаммога дуч келишади: Ҳисоб-китобда контракт қийматидан юқори бўлиши мумкин бўлган товарнинг экспорт қиймати акс эттирилади, бу эса ҳисоботнинг бузиб кўрсатилишига олиб келади. Бу – менга яқиндагина мурожаат қилинган энг янги ҳолатлардан. Ушбу масаланинг амалий ечимини ҳали топиш лозим бўлади.

 

Бошқа муаммолар

Битта материалда барча юзага келадиган мураккабликларни умумлаштиришнинг имкони йўқ, айниқса агар улар оммавий тусга эга бўлмаса. Бундай вазиятларда сall-марказ операторлари кўпинча солиқ тўловчиларга муаммони маълумотларни алмаштириш йўли билан қўлда тўлдириладиган сатрлар ҳисобига вақтинча ҳал қилишни маслаҳат беришади. Бироқ, ушбу йўл ҳар доим ҳисоботни бузиб кўрсатади. Бундай вазиятларда солиқ тўловчиларга қуйидагиларни қатъий тавсия қилган бўлардим:

call-марказ маслаҳатчиларидан муаммонинг тўғри ечимини ўз ичига олган мос тушунтиришни талаб қилиш;

ДСҚдан барча ҳисоб-китобларни бузиб кўрсатмасдан топшириш мумкин бўлиши учун тизимни пухта созланишига эришиш.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.

Прочитано: 386 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика