Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари олдиндан олинган маълумотларга асосан Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.
Олдиндан тезкор кузатувга олинган А.А. бошқарувидаги «Лада-Ларгус» енгил автомобилининг салон ва юкхонаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда у ерда олдиндан келишилган ишончли вакилга сотиш мақсадида олиб келинган хориж давлатининг «Feberlic» фирмасида ишлаб чиқарилган атторлик маҳсулотлари борлиги аниқланди. Тахминий қиймати 40 840 000 сўм бўлган 27 турдан иборат парфюмерия маҳсулотлари муқаддам ноқонуний йўллар орқали республикага олиб кирилган бўлиб, эгаси уларга ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам, сифат кафолатини ҳам тақдим эта олмади.
Мазкур ҳолат юзасидан бугунги кунда божхона текширувлари ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.