Республикамиз ҳудудига товарларни божхона тўловларини четлаб ўтган ҳолда олиб киришга бўлган уринишлар ҳали-ҳамон учраб туради.
Навбатдаги ҳолатда хориждан олиб келинган юклар Хоразм вилояти божхона бошқармаси ҳамда «Урганч» ТИФ божхона пости ходимлари томонидан тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 313,5 млн сўмлик чим ўрувчи машина, чим ўриш учун қайчи ва сув насоси сингари товарлар ноқонуний олиб келинганлиги аниқланди.
Энг ачинарлиси, ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида мазкур товарларга тегишли ҳужжатлар қалбакилаштирилганлиги ҳам маълум бўлди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жуда кўп миқдордаги товарларни декларацияламасдан республикмизнинг божхона чегарасидан ўтказиш хатти-ҳаракати содир этилганлиги сабабли Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Хоразм вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.