Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 18 / Солиқ солиш

Норезидентга дивидендлар

 

МЧЖ УФнинг 90%и ЎзР норезиденти бўлган муассис – жисмоний шахсга, УФнинг 10%и резидент жисмоний шахсга тегишли. 2020 йил якунлари бўйича иккала муассисга ҳам дивидендлар ҳисобланган.

1. ЎзР норезиденти бўлган жисмоний шахсга ҳисобланган дивидендлар ва улар бўйича ушлаб қолинган солиқ суммаси қандай ҳисоботларда акс эттирилиши лозим?

2. Норезидент жисмоний шахснинг дивидендларига қандай ставка бўйича солиқ солинади?

 

1 Норезидент жисмоний шахсга ҳисобланган дивидендлар ва улардан ушлаб қолинган солиқ Солиқ агентлари томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида акс эттирилади (3-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

2 ЎзР норезиденти бўлган жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадларига 10%лик ставка бўйича солиқ солинади (СК 382-м. 1-б.).

Хорижий муассис резиденти ҳисобланган мамлакат билан Ўзбекистон ўртасида халқаро шартнома тузилган бўлса ҳам, унинг дивидендларига Ўзбекистон ҳудудида солиқ солиниши лозим (битимларнинг 10-м.). Бироқ айрим мамлакатлар резидентларининг дивидендларига камайтирилган ставкалар бўйича солиқ солиниши мумкин. Масалан, Саудия Арабистони Қироллигининг солиқ резиденти дивидендларига 7%лик ставка бўйича солиқ солинади (Конвенциянинг ­10-м., Эр-Рияд, 18.11.2008 й., 5.01.2009 йилдаги ПҚ-1028-сон қарор билан тасдиқланган).

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 53 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика