Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 18 / Мутахассис тушунтиради

Фойда солиғи бўйича ортиқча тўловлар

 

Кимда фойда солиғи бўйича ортиқча тўловлар юзага келиши мумкин? Ортиқча тўлов келгуси тўловлар ҳисобига қандай ўтказилади? Фойда солиғи бўйича ортиқча тўловни қандай қайтариш мумкин? Ушбу саволларга молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ ва «Norma» компанияси эксперти Наталья МЕМЕТОВА ўз тавсияларида жавоб беришди.

 

Қайси корхоналарда ортиқча тўланган фойда солиғи пайдо бўлиши мумкин

1. Бўнак тўловларни амалга оширмайдиган корхоналарда ортиқча тўлов пайдо бўлиши мумкин. Уларга қуйидаги солиқ тўловчилар киради:

● жами даромади олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошмайдиган;

● 5 млрд сўмлик ҳажмга етмаган янгидан ташкил этилган корхоналар.

Масалан, корхона II чоракда харажатларни амалга оширди, аммо етарлича даромадга эга бўлмади. Натижада II чоракда, I чорак якунлари бўйича тан олинган фойдани камайтирувчи зарар шаклланди. Пировардида жами 1-ярим йиллик якунлари бўйича солиқ солинадиган фойда I чоракдагидан камроқ. Шунга мос равишда солиқ ҳам камаяди.

 

Мисол. 1-ярим йиллик якунлари бўйича фойда солиғини камайтириш

1-ярим йиллик бўйича корхона қуйидаги кўрсаткичларга эга:

Кўрсаткич

 

I чорак,
минг сўм

 

II чорак,
минг сўм

 

1-ярим йиллик,
минг сўм

 

Жами даромад

 

1 000 000

 

300 000

 

1 300 000

 

Чегириладиган харажтлар

 

(800 000)

 

(380 000)

 

(1 180 000)

 

Солиқ солинадиган фойда (зарар)

 

200 000

 

(80 000)

 

120 000

 

Фойда солиғи (ставка – 15%)

 

30 000

 

 

18 000

 

 

 

Жадвалдан кўринадики, II чоракда даромад камайганлиги натижасида, ярим йиллик якунларига кўра фойда солиғи бўйича ортиқча тўлов 12 000 минг сўмни (30 000 – 18 000) ташкил этди.

 

2. Маълумотнома тақдим қилмасдан бўнак тўловларини амалга оширадиган корхоналарда ортиқча тўлов пайдо бўлиши мумкин (СК 340-м.). Бундай ҳолатда ҳисобот чоракда корхона олдинги чоракда ҳисобланган солиқ суммасидан келиб чиқиб жорий тўловларни амалга оширади.

Ҳисобот чорагида олдинги чорак билан солиштирганда солиқ солинадиган фойданинг қисқариши натижасида ортиқча тўлов шаклланади.

 

Мисол. Бўнак тўловлари ҳисобига фойда солиғи бўйича ортиқча тўлов

Олдинги йил учун корхонанинг жами даромади 5 млрд сўмдан ошиб кетди. Шунинг учун, корхона жорий йилда фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини амалга оширади. II чоракда корхона бўнак тўловлари бўйича маълумотномани тақдим этмади ва уларни I чоракда ҳисобланган солиқ суммасидан келиб чиқиб тўлади.

Корхонанинг фойда солиғи:

● I чоракда – 240 000 минг сўм;

● 1-ярим йилликда – 300 000 минг сўм.

1-ярим йиллик учун фойда солиғи бўйича тўловлар:

Давр

 

Операция

 

Тўловлар

 

Ҳисобланиши

 

I чорак

 

I чорак бўйича фойда солиғи ҳисобланди ва тўланди

 

240 000

 

240 000

 

Апрель

 

Бўнак тўлови

 

80 000

 

 

Май

 

Бўнак тўлови

 

80 000

 

 

Июнь

 

Бўнак тўлови

 

80 000

 

 

II чорак

 

1-ярим йиллик бўйича фойда солиғи қўшимча ҳисобланди (300 000 – 240 000)

 

 

60 000

 

1-ярим йиллик бўйича жами

 

480 000

 

300 000

 

 

 

Жадвалдан кўриниб турибдики, бўнак тўловлари оширилиб тўланганлиги ҳисобига фойда солиғи бўйича ортиқча тўлов 180 000 минг сўмни (480 000 – 300 000) ташкил этди. II чорак бўйича тахмин қилинаётган фойдадан келиб чиқадиган бўнак тўловлари тўғрисида маълумотноманинг тақдим этилмаганлиги 1-ярим йиллик якунлари бўйича ортиқча тўловнинг пайдо бўлишига олиб келди.

 

3. Бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномада солиқ солинадиган фойда ва солиқни ошириб кўрсатган корхоналарда ҳам ортиқча тўлов юзага келиши мумкин.

 

Олдинги йил учун тузатишларни ҳисобга олганда 5 млрд сўмдан ошадиган жами даромадга эга солиқ тўловчилар уларнинг жами даромади ҳажми камайган тақдирда ҳам бутун ҳисобот йили давомида бўнак тўловларини амалга оширади.

Агар ҳисобот йили якунларига кўра жами даромад 5 млрд сўмдан ошмайдиган бўлса, у ҳолда солиқ тўловчилар кейинги йил бошидан бошлаб бўнак тўловларини амалга оширмасликка ҳақли бўладилар.

 

Ортиқча тўловлар масаласини ҳал этиш

1-вариант. Келгуси тўловлар ҳисобига ўтказиш

Корхонанинг солиқ бўйича қарздорлиги бўлмаган ҳолатда ортиқча тўланган солиқ суммаси ўша солиқ тури бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ўтказилиши мумкин. Бу бўнак тўловларини амалга оширувчи солиқ тўловчилар учун айниқса долзарб ҳисобланади.

Ортиқча тўланган солиқ суммасини фойда солиғи бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ўтказилгандан сўнг ортиқча тўловнинг қолдиғини қуйидаги кетма-кетликда ҳисобга олиш мумкин:

1) мазкур солиқ турининг пеняси бўйича қарз ҳисобига;

2) бошқа солиқлар ва уларнинг пенялари бўйича қарзни узиш ҳисобига;

3) солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жарималарни тўлаш ҳисобига (СК 103-м. 2-қ.).

Агар сиз ортиқча тўлаган солиқ суммасини бошқа солиқлар бўйича қарздорликни қоплаш ҳисобига ҳисобга олишга қарор қилган бўлсангиз солиқ органига ёзма ариза тақдим этинг.

Ҳисобга олиш тўғрисидаги қарорни солиқ органи ариза олинган кундан эътиборан ёки, агар солиқлар бўйича солиштириш далолатномаси тузилган бўлса, у имзоланган кундан эътиборан 10 кун ичида қабул қилади (СК 104-м. 3-қ.).

 

Мисол. Ортиқча тўловни келгуси бўнак тўловлари ҳисобига ҳисобга олиш

1-ярим йиллик яунларига кўра корхонада 150 000 минг сўм миқдорида фойда солиғи бўйича ортиқча тўлов шаклланди. У ортиқча тўлов суммасини қолдириш ва III чорак учун бўнак тўловлари ҳисобига ҳисобга олишга қарор қилди.

III чоракда корхона 300 000 минг сўм миқдорида – ойига 100 000 минг сўмдан бўнак тўловларини (маълумотнома бўйича ёки II чорак маълумотларидан келиб чиқиб) тўлаши лозим.

Ушбу ҳолатда корхона:

● июль ойида бўнак тўламайди;

● 23 августдан кечиктирмай фақат 50 000 минг сўмни тўлайди;

● 23 сентябрдан кечиктирмай бўнак тўловини тўлиқ 100 000 минг сўм миқдорида тўлайди.

 

Сизда пеня, жарима ёки бошқа солиқлар бўйича қарздорлик мавжуд бўлса, солиқ органлари уларни қоплашни ортиқча тўланган солиқ суммалари ҳисобидан қоплашни мустақил равишда амалга оширишга ҳақли.

 

 

Кейинги тўловлар бўйича тушунмовчиликлар бўлмаслиги учун солиқ органлари билан ҳисобга олишни келишинг ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ ҳисоби бўйича маълумотларни кузатиб боринг, айниқса солиқлар ва бўнак тўловларини тўлаш муддатларида. Ортиқча тўлов суммаси бошқа солиқлар ҳисобига ҳисобга олинмаганлигига ишонч ҳосил қилинг. Шунингдек, сиз солиқ органлари билан ўзаро солиштирув ўтказишингиз ва солиштириш далолатномасини тузишингиз мумкин.

 

2-вариант. Ортиқча тўланган суммани қайтариш

Сиз ортиқча тўланган солиқ суммасини корхонанинг ҳисобварағига тўлиқ ёки қисман қайтариш ҳуқуқига эгасиз (СК 103-м. 3-қ.). Бу бўнак тўловларини амалга оширмайдиган корхоналар учун мақсадга мувофиқ ҳисобланади, чунки фойда солиғи бўйича навбатдаги тўлов уч ойдан сўнг кейинги чорак якунлари бўйича солиқ ҳисобланган пайтда бўлади.

Агар сиз ортиқча тўловни қайтариш бўйича қарор қабул қилсангиз, қайтариш бўйича солиқ органига ариза тақдим этинг.

Ортиқча тўланган суммани қайтариш тўғрисидаги қарор сизнинг аризангиз олинган кундан эътиборан ёки ўзаро солиштириш далолатномасини (ўзаро солиштириш ўтказиладиган бўлса) имзолаган кундан эътиборан 10 кун ичида солиқ органи томонидан қабул қилинади. Қайтариш ариза олинган сўнг 15 кунда ичида амалга оширилади (СК ­104-м. 4-қ.). Шу билан бирга сизда пеня, жарима ва бошқа солиқлар бўйича қарздорлик бўлмаслиги лозим.

Солиқ органининг тегишли суммани қайтариш тўғрисидаги қарори асосида расмийлаштирилган ортиқча тўланган солиқ суммасини қайтаришга доир топшириқнома солиқ органи томонидан солиқ тўловчига қайтариб беришни амалга ошириш учун ғазначиликка юборилади (СК 104-м. 7-қ.).

Агар ортиқча тўланган суммани қайтариш белгиланган муддат (15 кун) бузилган ҳолда амалга оширилса, белгиланган муддатда қайтарилмаган сумма учун корхонага қайтариш муддати бузилган ҳар бир календарь кун учун МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар ҳисобланади.

Солиқ органи ортиқча тўланган солиқ суммасини ҳисобга олишни ёки қайтаришни рад этиш тўғрисидаги қабул қилинган қарор ҳақида солиқ тўловчига бундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида хабар қилиши шарт (СК 104-м. 8-қ.).

 

Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади (СК 5-м.).

 

Агар муддатнинг охирги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади.

 

Мисол. Ортиқча тўланган солиқ суммасини қайтариш

2020 йил 1-ярим йиллиги учун фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этиш якунларига кўра корхона солиқ бўйича 100 000 минг сўм миқдорида ортиқча тўловга эга. Корхона бўнак тўловларини амалга оширмайди.

Пул маблағлари танқислиги муносабати билан солиқ бўйича ортиқча тўланган суммани қайтаришга қарор қилинди.

21 июлда корхона 100 000 минг сўм миқдоридаги ортиқча тўланган суммани корхона ҳисобварағига қайтариш бўйича ариза билан мурожаат қилди.

 

Солиқ органи 10 иш куни ичида, яъни 3 августдан кечиктирмай қарор қабул қилиши лозим. Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда ортиқча тўланган сумма корхона ҳисобварағига 10 августдан кечиктирмай қайтарилиши лозим.

Прочитано: 63 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика