Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 18 / Жавоб берамиз

Икки вазият – икки ечим

 

ҚҚС тўловчи корхонага корпоратив карточка бўйича бензин сотиб олаётганда АЁҚШ 476 000 сўмлик чек берди. Корхона бухгалтерияси уни рўйхатга олди, виртуал чек эса 481 000 сўм (шу жумладан ҚҚС – 62 739,13 сўм) экан. my.soliq.uz сайтида 481 000 сўмлик чек рўйхатдан ўтказилган. Бунда фарқ 5 000 сўмни ташкил қиляпти, унга ҚҚС киритилган.

5 000 сўмлик фарқни ҚҚС бўйича ҳисоботда ва проводкалар орқали қандай акс эттириш мумкин?

 

 

– Бунда 2 вазиятдан бири бўлиши мумкин. Улардан ҳар бирининг ўз ечими мавжуд.

 

1-вазият

Ҳайдовчи автомобилга 481 минг сўмга бензин қўйдирган ва бу бўйича онлайн-НКМ чеки мавжуд, кассир-оператор савдо терминали чекида хато равигда 476 минг сўмни уриб юборган. Мазкур ҳолатда корхонангизда АЁҚШдан 5 минг сўм қарз юзага келган.

АЁҚШга қарзни тўласангиз, фарқ йўқолади ва ҳеч қандай муаммо юзага келмайди.

Агар 5 минг сўмни корхона даромадларига ҳисобдан чиқаришга қарор қилсангиз, қуйидаги бухгалтерия проводкаларини амалга оширасиз:

● 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» счёти дебети

● 9360-«Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар» счёти кредити.

Ушбу сумма АЁҚШга тўланмайдиган бўлса, у ҳолда мазкур сумма бўйича ҚҚС ҳам тўланмаган ҳисобланади ва уни ҳисобга олиш мумкин бўлмайди (СК 266-м. 1-қ.). Виртуал чек рўйхатдан ўтказилган, виртуал чекдаги умумий суммадан (481 минг сўм) келиб чиққан ҳолда етказиб бериш қиймати ва ҚҚС суммаси Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобига 4-«Олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварағ-фактуралар ўрнини босувчи ҳужжатлар) реестри» иловасида (1-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган) акс эттирилган.

62 739,13 сўм (481 000 / 115 х 15) миқдоридаги жами ҚҚС суммасини ҳисобга олган ва солиқ органига ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этган бўлсангиз, навбатдаги Ҳисоб-китобни тақдим этишда ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини 652,17 сўмга (5 000 / 115 х 15) тузатишингиз керак. Тузатилган суммалар ҚҚС ҳисоб-китобига ­3-«Ҳисобга қабул қилинадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисоб-китоби» иловасининг 0607-сатрида акс эттирилиши лозим.

Мазкур вазият яқин орада рўй берган ва сиз ҚҚС ҳисоб-китобини солиқ органига ҳали тақдим этмаган бўлсангиз, виртуал чек рақамлари акс эттирилган 4-илованинг 8 ва 9-устунларида тегишинча 4 347,83 сўм ва 652,17 сўм суммаларини қайд этинг. Шунда 652,17 сўм миқдоридаги ҚҚС ҳисобга олинмаган бўлади.

 

2-вазият

Автомобилга 476 минг сўмга ёқилғи қуйилган, савдо терминали чеки 476 минг сўм, онлайн-НКМ чеки 481 минг сўм урилган.

Мазкур ҳолатда сиз бухгалтерия ҳисоби ёки солиқ ҳисоботида олинган савдо терминали чеки ва виртуал чек ўртасида ҳақиқатда мавжуд фарқни акс эттиришингиз лозим. Хатоликка йўл қўйилган, уни тузатиш керак. Суммалар бир хил бўлиши лозим.

АЁҚШ бухгалтери my.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинетдаги функционал ёрдамида чекка тузатиш киритиши лозим. Бундан кейин эса рўйхатдан ўтказилган жой бўйича солиқ органига хато чекни рўйхатдан ўтказишни бекор қилиш учун мурожаат қилиниши лозим.

Кейинчалик виртуал чекни рўйхатдан ўтказишда эътиборли бўлинг. Чеклардаги хатолик улар рўйхатдан ўтказилгунга қадар аниқланган тақдирда ушбу хатоларни тузатиш осон бўлади – етказиб берувчига чекни тузатишни сўраб мурожаат қилиш, сўнгра тузатилган чекни рўйхатдан ўтказишнинг ўзи кифоя қилади.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,  

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 40 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика