Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 18 / Божхона

Улар жиноятчини топади

 

Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришда янгича ислоҳотлар жорий этилмоқда.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш тўғрисида»ги 21-сон қарори билан тасдиқланган концепцияда 2021–2023 йиллар давомида Миллий кинология маркази фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича бир қатор вазифалар белгиланган.

Концепциядан келиб чиқадиган вазифалар асосида божхона органларида кинология хизматини тубдан такомиллаштириш, Марказда наслчилик ишларини самарали олиб бориш, малакали кинологларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва хизмат итларини тайёрлаш бўйича бир қатор ислоҳотлар олиб борилмоқда. Жумладан, Марказ ҳудудидаги ветеринария клиникаси орқали жисмоний ва юридик шахсларга ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари бўйича пуллик хизматлар кўрсатилмоқда.

Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, куч ишлатар тузилмалар, бошқа вазирлик ва идоралар, шунингдек, хорижий давлатлар кинология хизматлари учун кинологларни тайёрлаш, хизмат итларини ўргатиш ва ветеринария соҳасида хизмат кўрсатишлар йўлга қўйилган.

Юқорида номи келтирилган қарорнинг амалиётга жорий этилиши Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ҳам изчиллик билан олиб борилмоқда. Ҳозирда бошқарманинг чегара ва ТИФ божхона постларида 13 та кичик инспектор-кинологлар ўзларига бириктирилган хизмат итлари билан фаолият олиб борган ҳолда улар томонидан жорий йил давомида 505,32 грамм гашиш гиёҳвандлик моддаси ва 1 дона ов қуроли ҳамда 2 дона ов қуроли ўқлари аниқланган.

Прочитано: 41 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика