Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 18 / Мутахассис тушунтиради

Суд чиқимлари бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади

 

Суд чиқимлари – судга даъво аризаси беришда давлат божи ва почта харажатлари тўланишини бухгалтерия ҳисобида қандай тўғри акс эттириш лозимлигини buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириб берди:

 

– Суд жараёни анча вақт давом этиши мумкин. Суд охир-оқибат суд чиқимларини қоплаш мажбуриятини томонларнинг қайси бири (даъвогар ёки жавобгар) зиммасига ва қандай миқдорда юклаши маълум эмас. Шу сабабли суд қарори қабул қилингунгача бундай харажатлар бухгалтерияда тўғри ҳисобга олиниши муҳим саналади.

21-сон БҲМСга мувофиқ дебиторлар билан турли операциялар бўйича ҳисоб-китоблар ҳақидаги умумлаштирилган ахборот 4800-«Турли хил дебиторлар қарздорликларини ҳисобга олувчи счётлар» счётлар гуруҳининг ёрдамчи счётларида акс эттирилади. Хусусан, суд қарори қабул қилингунгача суд чиқимларини 4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари» счётида акс эттиришни тавсия этамиз (Йўриқнома 205-б., 21-сон БҲМСга 2-илова, АВ рақами 1181, 23.10.2002 й.).

 

Суд чиқимлари 2019 йилдаёқ чегирилмайдиган харажатлар таркибидан чиқариб ташланган эди (2007 йилги таҳрирдаги СК ­147-м.; 24.12.2018 йилдаги ЎРҚ-508-сон Қонун 2-м. 25-б.). Бунда, масалан, суд томонидан хўжалик шартномалари шартларини бузганлик учун жарималар, пенялар ва бошқа турдаги санкциялар тан олинадиган бўлса, бундай харажатлар чегирилмайдиган харажатларга киритилади (амалдаги СК 317-м. 36-б.).

 

Бухгалтерия ўтказмалари:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Дебет

 

Кредит

 

Даъвогарнинг бухгалтерия ўтказмалари

 

Суд чиқимлари суммаси ҳисобланди (давлат божи ва почта харажатлари)

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Суд чиқимлари суммаси тўланди

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Жавобгар суд қарорига биноан суд чиқимларини ёки уларнинг бир қисмини қоплаган

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

Қопланмаган суд чиқимлари суммаси чегириладиган харажатларга ҳисобдан чиқарилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

Жавобгарнинг бухгалтерия ўтказмалари

 

Суд қарорига биноан даъвогарга қопланадиган суд чиқимлари суммаси харажатларга ҳисобдан чиқарилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Суд чиқимларини қоплаш бўйича тўлов амалга оширилди

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Прочитано: 45 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика