Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 18 / Жавоб берамиз

Пулни қайтариш қандай расмийлаштирилади

 

ЭҲФ тизими маъмуриятчилигидаги ўзгаришлар туфайли юзага келган муаммоларни ёритишда давом этамиз. Бугунги воқеликда қайтаришларни ва бўлиб-бўлиб тўлаш билан сотишни қандай расмийлаштириш, шунингдек ёрдамчи пудратни жалб қиладиган қурилиш ташкилотлари томонидан ўз тушумини акс эттириш муаммолари тўғрисида солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди.

 

Қайтариш билан боғлиқ вазият

Кассир онлайн-НКМда чекни нотўғри урди, кейин НКМ орқали қайтаришни амалга оширди. Қайтариш my.soliq да қайд этилди. Бироқ апрель учун ҳисобварақ-фактуралар реестрида қайтариш чекини ҳисобга олмасдан тўлиқ сумма акс этади. Буни қандай тузатиш мумкин?

 

– Агар регулятор ЭҲФ тизимида техник жиҳатдан ҳеч нарсани ўзгартирмаса, қайтариш учун қайтариладиган суммага манфий бир томонлама қўшимча ЭҲФ тақдим этишга тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз: мижозга пулни қайтариш учун мижознинг аризасига биноан маблағлар қандай сабабга кўра (кассирнинг хатоси, кафолат бўйича қайтариш, яроқлилик муддатининг ўтганлиги, заводнинг нуқсонини аниқланганлиги ва ҳ.к.) қайтарилаётгани муҳим эмас. Бунда пул кассадан тўланади. Бу пуллар кассага корхонанинг ҳисобварағидан келиб тушиши керак. КПК ва жисмоний шахснинг банк картасига пуллар худди шу тартибда қайтарилади.

Қайтаришда «салбий» юкхати (қўшимча ҳисобварақ-фактура) ёзиб берилади (СК 257-м.). Мазкур вазиятда мен юзага келган ортиқча муаммони ва хавотирланиш учун асосни кўраётганим йўқ.

Кўп тадбиркорлар қайтариш учун, пулларни ҳисобварақдан ўтказиш тартиб-таомилини четлаб ўтган ҳолда уларни кассадан олишади. Харидордан олинган барча тушум (100%) банкка инкассация қилиниши керак. Қайтариш операцияларини эса тўғри расмийлаштириш зарур: буюртмада товарни қайтариш муносабати билан сўралаётганлигини кўрсатиш лозим.

 

Бўлиб-бўлиб тўлаш билан боғлиқ вазият

 

Биз маиший техникани бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотамиз. Ҳозир бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича барча тўловлар онлайн-НКМдан 5-иловада реестрга жорий тушум сифатида келиб тушади. Агар ушбу суммалар илгари ҳисобга олинган бўлса, қандай йўл тутиш зарур?

 

– Муаммо шундан иборатки, товарларни кредит ёки бўлиб-бўлиб тўлашга реализация қилувчи корхоналар тушумни дарҳол, яъни – товарнинг барча суммасига кўрсатишади, уларга пул маблағлари эса қисм-қисм бўлиб келиб тушади (кредит берилган давр давомида). Шу боис илгари Реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестрида (ҚҚС ҳисоб-китобига 5-илова, АВ рақами 3221, 24.02.2021 й.) ҳисобга олинган суммалар унга такроран тушади.

Бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича тўловларни расмийлаштирганда, энди ҳар бир тўловни аниқлаштириб олиш зарур – кассага пуллар кимдан келганлигини қараш ва сумма илгари сотувларда ҳисобга олинган бўлса, салбий ЭҲФ шакллантириш зарур.

Шу тариқа, бухгалтернинг одатдаги ишига қўшимча иш ҳажми қўшилади. Агар биз тушумни касса усули билан тан олсак, тизим эса ҳозир айнан шундай созланган, бу СКга мувофиқ келмайди. Апрель ойигача бухгалтерия ҳисобида ҳам, солиқ ҳисобида ҳам ҳисоблаб ёзиш усули қўлланилган. Агар илгари бўлиб-бўлиб тўлашга ҳар бир сотув бўйича йиғма ҳисобварақ-фактура бир марта жўнатилган бўлса, энди буни ҳар бир алоҳида тўлов бўйича амалга ошириш зарур.

 

Ёрдамчи пудратни жалб қиладиган қурилиш ташкилотлари билан боғлиқ вазият

 

Ташкилотимиз – айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлган қурилиш ташкилоти. Агар энди тушум реестрида қурилиш пудратининг барча суммаси ҳисобга олинса, айланмадан олинадиган солиқни тўлашда биз қандай қилиб бевосита фақат ўзимизнинг тушумимизни тўғри акс эттиришимиз мумкин?

 

– Бош пудратчи ёрдамчи пудратчи ташкилотларни жалб қиладиган вазиятда, ҳисобварақ-фактура барибир бутун ҳажмга ёпилади.

ҚҚС тўловчиси бўлган қурилиш ташкилотлари учун ЭҲФ тизимида янги маъмуриятчилик жорий этилиши муносабати билан муаммолар юзага келмайди. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар мураккабликка дуч келишди, сабаби улар фақат ўз кучи билан бажарилган ишлардан олинган тушум суммасини акс эттиришлари керак, бироқ ЭҲФ буюртмачига ёрдамчи пудратни ҳам ўз ичига оладиган барча суммага жўнатилиши керак.

Қўшимча «манфий» ҳисобварақ-фактура мазкур вазият учун тўғри келмайди, сабаби ёрдамчи пудратчидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактура бош пудратчида «харидлар»да ўтиради.

Шу муносабат билан яна регуляторга савол туғилади. Агар айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот шакли умумий суммани, жумладан ёрдамчи пудрат бўйича ишлар қийматини ўз ичига олга ҳолда, акс эттирса, фақат ўз тушумини акс эттириш имконини берадиган инструмент бўлиши керак.

 

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади.

Прочитано: 385 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика