Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 18 / Юрист маслаҳати

Хусусий корхона соф фойдасидан қурилиш материаллари олиб берилганда

 

Эр ва хотиннинг 2 та алоҳида тиббиёт клиникалари бор (хусусий корхоналар шаклида). Бундан ташқари, эрнинг қурилаётган биноси ҳам мавжуд бўлиб, ушбу бинога 2 та клиниканинг соф фойдасидан қурилиш материаллари бепул берилган.

1. Хусусий корхоналар соф фойдасидан олиб берилган қурилиш материаллари қийматини дивиденд ҳисобидан қопласа бўладими? Бунда бирон турдаги солиқлар тўланадими?

2. Мазкур ҳолда қурилиш материалларини бериш қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилади?

 

1 Қурилиш материаллари ҳадя ёки бошқа текинга бериш тўғрисидаги шартнома асосида ХКнинг фойдаси ҳисобидан берилиши мумкин. ХКнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган фойдасидан унинг мулкдори ўз ихтиёрига кўра фойдаланиш ҳуқуқига эга («Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг 15-м.). Шунга кўра, қурилиш материаллари қийматини мулкдорга қоладиган фойда (дивиденд) ҳисобидан қопласа бўлади. Ҳисобланган дивиденд суммасидан солиқ тўлаш лозим. Ўзбекистон Республикаси солиқ резидентлари дивидендларига 5% ставкада ЖШДС солинади (СК 381-м. 2-қ.).

 

2 Бир шахс (юридик ёки жисмоний) бошқа шахсга мол-мулкни текинга берганда томонлар ҳадя шартномасини (ФК 502, 504-м.) ёки бошқа текинга бериш тўғрисидаги шартномаларни (ФК 355-м.) тузиш мумкин. Товарни беришда олувчига ҳисобварақ-фактура тақдим этилади (СК 47-м.).

 

Нурали НУРМУҲАММЕДОВ,  

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 348 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика