Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 18 / Бухгалтерга ёрдам

Тузатилган ЭҲФ қандай расмийлаштирилади

 

Тузатилган ЭҲФ қачон расмийлаштирилади

Бошланғич ЭҲФда, шу жумладан қўшимча ЭҲФда техник хатолар аниқланганида тузатилган ЭҲФни расмийлаштириш зарурияти пайдо бўлади.

Қуйидаги ҳолларда тузатилган ЭҲФни расмийлаштиринг:

● ҚҚС бўйича солиқ базасини ҳисоблашда илгари расмийлаштирилган ЭҲФда хатоликка йўл қўйилган бўлса. Масалан, товар (хизмат) нархи ёки сони хато кўрсатилганида, бирорта товар тури кўрсатилмаган бўлса ёки аксинча кўпроқ кўрсатилган бўлса;

● илгари ёзиб берилган ҳисобварақ-фактурага ўзгартиш ва (ёки) қўшимчалар киритиш зарур бўлса. Масалан, бошланғич ҳужжатда сана, харидор реквизити, товар (хизмат)нинг номи хато кўрсатилган бўлса (Низом 44-б.).

Дастлабки ЭҲФга қўшимча расмийлаштириладиган ЭҲФдан фарқли равишда, тузатилган ЭҲФ дастлабки ЭҲФнинг ўрнига расмийлаштирилади. Тузатилган ЭҲФ тақдим этилганда, дастлабки расмийлаштирилган ЭҲФ бекор қилинади.

 

Тузатилган ЭҲФ солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати давомида расмийлаштирилиши мумкин.

Солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати – бу солиқ органи ёки бошқа ваколатли орган солиқ текширувини ўтказиш муддати ҳисобланади, ушбу текширув натижалари бўйича:

● солиқ тўловчига солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома юбориш

ёки

● солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тўланиши лозим бўлган солиқлар миқдорини қайта кўриб чиқиш.

Солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати, натижаларига кўра солиқ мажбурияти аниқланадиган солиқ даври тугаганидан кейин 5 йилни ташкил этади. Агар солиқ мажбуриятининг юзага келиши муайян воқеа ёки ҳаракат билан боғлиқ бўлса, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати шу воқеа ёки ҳаракат содир бўлган пайтдан эътиборан беш йилни ташкил этади (СК 88-м., 1, 2-қ.).

 

Тузатилган ЭҲФни расмийлаштириш шакли ва тартиби

Тузатилган ЭҲФнинг махсус шакли мавжуд эмас. У одатий ЭҲФ шаклида расмийлаштирилади (Низомга 1, 2-иловалар).

Тузатилган ЭҲФни расмийлаштириш учун:

● ЭРИ орқали сиз танлаган ЭҲФ айланмаси тизими оператори сайтига киринг;

● «Яратиш» тугмачасини босинг;

● Ҳужжат турини танланг – «Ҳисобварақ-фактура» (хизматлар бўйича), «Далолатномасиз ҳисобварақ-фактура» (товарлар бўйича) ёки «Ҳисобварақ-фактура (фарм)» (дори-дармон ва тиббий воситалар бўйича);

● Ҳисобварақ-фактура турини танланг – «Тузатилган»;

● Тузатилган ЭҲФнинг рақами ва санасини киритинг. Улар дастлабки (хато қилинган) ЭҲФнинг рақами ва санаси билан бир хил бўлиши шарт;

● Дастлабки (хато қилинган) ЭҲФнинг ID-рақамини кўрсатинг;

 

Сиз томондан шакллантирилаётган тузатилаётган ЭҲФдан чиқмасдан, бир вақтнинг ўзида my.soliq.uz порталининг ЭҲФ тизимига киринг ва дастлабки юборилган (хато қилинган) ЭҲФнинг ID-рақамидан нусха олинг. У ЭҲФнинг юқори чап томонида кўрсатилган (мисол учун: «ID: 5f1545a793c55e00014c8b8e»).

 

● тартиб рақами ва шартнома санасини киритинг;

● агар сиз – воситачи бўлсангиз, ушбу бўйича белги қўйинг;

● харидорнинг СТИРини киритинг. Унинг бошқа маълумотлари автоматик равишда пайдо бўлади;

● агар бир томонлама тақдим қилинган ЭҲФ тузатилаётган бўлса, у ҳолда тузатилган ЭҲФ ҳам бир томонлама эканлигини билдирувчи белги қўйинг ва «Жисмоний шахс учун», «Импорт учун», «Экспорт учун», «Давлат сири билан боғлиқ реализация», «Молиявий хизматлар» учун бўлган – бир томонлама ҳужжат турини танланг;

● ЭҲФнинг жадвал қисмига тузатилган ҳисобварақ-фактуранинг кўрсаткичларини киритинг. Аслида эскиси ўрнига янги ЭҲФни тўлдириш зарур, фақат хато маълумотлар тўғри маълумотларга ўзгартирилади.

Барча киритилган маълумотларни текширинг ва «Имзолаш» тугмасини босинг.

10 календарь куни давомида сотиб олувчи (харидор) ўзининг электрон рақамли имзоси (ЭРИ) орқали тузатилган ЭҲФни қабул қилганлигини тасдиқлаши ёки сабабларини кўрсатган ҳолда рад этиши шарт (Низом 44, 63-м.). Ушбу муддат давомида сотиб олувчи (харидор) томонидан тасдиқланмаган ёки рад қилинмаган ЭҲФ тасдиқланган ҳисобланади. Тузатилган ЭҲФ «Тасдиқланган» мақомини олганидан сўнг эски хатолик билан расмийлаштирилган ЭҲФ бекор қилинади.

 

Тузатилган ЭҲФ расмийлаштирилиши натижасида аввал тақдим этилган ҚҚС ҳисоботларига ўзгартириш киритилиши шарт бўлган ҳолларда, тузатилган ҳисобварақ-фактура тегишли бўлган солиқ даври бўйича, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботлари тақдим этилади (Низом 46-б.).

 

Мисол. Тузатилган ЭҲФни расмийлаштириш натижасида аниқлаштирилган ҚҚС ҳисоботини қайта тақдим этиш зарурияти пайдо бўлди

ҚҚС тўловчи корхона август ойида тузатилган ЭҲФни қуйидаги ҳолатлар бўйича расмийлаштирди:

1) май ойидаги ЭҲФда сотилган товарнинг миқдори хато кўрсатилган. Тузатилган ЭҲФни расмийлаштириш туфайли ҚҚС бўйича солиқ базасида ўзгариши юзага келиш натижасида май, июнь, июль ойлари учун ҚҚС бўйича ҳисоботни қайта топшириш зарур;

2) июль ойидаги ЭҲФда товар номи хато кўрсатилган. Ушбу вазиятда ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини қайта топшириш шарт эмас, чунки ҚҚС бўйича солиқ базаси ўзгармаган.

Агарда сиз айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси сифатида товар реализация қилиб, тузатилган ЭҲФни ҚҚС тўловчиси сифатида расмийлаштираётган бўлсангиз, унда тузатилган ЭҲФни дастлабки ЭҲФ каби ҚҚСсиз расмийлаштиринг. ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботида ушбу расмийлаштирилаётган ЭҲФни кўрсатманг.

Агар тузатилган ЭҲФ даромадларга тузатиш киритилишига олиб келадиган бўлсагина айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини қайта топшириш зарурияти пайдо бўлади (СК 466-м.).

 

Азиз ҲОШИМОВ,

ДСҚ бошқармаси бошлиғи,

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 332 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика