Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 18 / Бухгалтерга ёрдам

Қўшимча ЭҲФ қандай расмийлаштирилади

 

Солиқ кодекси ва Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда (ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарорига 2-илова, кейинги ўринларда – Низом) ҳисобварақ-фактураларнинг иккита тури – қўшимча ва тузатилган ҳисобварақ-фактура назарда тутилган, уларнинг ёрдамида солиқ тўловчи реализация қилинган товарлар (хизматлар) қийматига тузатиш киритиши мумкин. Қўшимча ва тузатилган ЭҲФ фарқлари ҳақида «СБХ»нинг шу йил 13 апрелдаги 15-сонида ёзган эдик. Мавзуни давом эттириб, қўшимча ва тузатилган ЭҲФ тўлдирилиши юзасидан экспертлар тушунтиришларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

Қўшимча ЭҲФ қачон расмийлаштирилади

Қўшимча ҳисобварақ-фактура бирламчи (тузатиладиган) ҳужжат маълумотларига (миқдор, нарх) унда белгиланган якуний сотиш суммаси ҳисоб-китоби ва шу суммага боғлиқ бўлган ҚҚС суммасига таъсир қилувчи ўзгартиришлар киритилаётганда расмийлаштирилади. Бунда тузатиш киритилиши ЭҲФнинг дастлабки вариантида хатога йўл қўйилганилигини англатмайди.

Қўшимча ЭҲФнинг расмийлаштирилишига муайян омиллар таъсири остида юз берган ва ҳужжат билан расмийлаштирилган дастлабки маълумотларнинг ўзгариши олиб келади.

Қўшимча ЭҲФни расмийлаштиринг, қачонки:

● харидор тўлиқ ёки қисман сизга товарларни қайтарган бўлса;

● битим шартлари, шу жумладан юклаб жўнатилган товарлар (кўрсатилган хизматлар) нархи ва (ёки) миқдори) ўзгарса;

● харидорга чегирма берилган бўлса;

● буюртмачи кўрсатилган хизматлардан воз кечган бўлса (Низом 40-б.).

Қўшимча ЭҲФни қуйидаги ҳолларда расмийлаштириш мумкин:

● кафолат муддати давомида – кафолат муддати белгиланган товарлар (хизматлар) бўйича;

● асосий ЭҲФ расмийлаштирилган санадан бошлаб бир йил давомида – кафолат муддати белгиланмаган товарлар (хизматлар) бўйича (Низом 41-б.).

 

Товарнинг сифат кафолати олди-сотди шартномасида назарда тутилади. Бу, агар харидор товарнинг аён бўлмаган камчиликлари аниқлаганда, белгиланган вақт (кафолат муддати) давомида сотувчига даъво қилиши мумкинлигини англатади. Сотувчи эса харидорга сифати олди-сотди шартномаси талабларига мувофиқ келадиган товарни харидорга беришга мажбур (ФК 403-м.).

 

Қўшимча ЭҲФ шакли ва тўлдириш тартиби

Қўшимча ЭҲФнинг махсус шакли йўқ. У одатий ҳисобварақ-фактура шаклида расмийлаштирилади (Низомга 1, 2-иловалар).

Қўшимча ЭҲФни расмийлаштириш учун:

● ЭРИ ёрдамида танлаган ЭҲФ айланиш тизими оператори сайтига киринг;

● «Яратиш» тугмасини босинг;

● Ҳужжат тури – «Ҳисобварақ-фактура»(хизматлар бўйича), «Ҳисобварақ-фактура далолатномасиз» (товарлар бўйича) ёки «Ҳисобварақ-фактура (фарм)» (дори воситалари ва тиббиёт буюмлари)ни танланг;

● Ҳисобварақ-фактура тури – «Қўшимча»ни танланг;

● Қўшимча ЭҲФнинг рақами ва санасини киритинг. Қўшимча ЭҲФни тузатиш киритишга олиб келган ҳолат содир бўлган сана билан расмийлаштиринг. Масалан, товарни қайтариш санаси, шартномага унинг шартлари ўзгариши ҳақидаги қўшимча келишувнинг имзоланиши, харидор томонидан чегирма олиш шартларининг бажарилиши ва ҳ.к.

 

Мисол. Қўшимча ЭҲФни тақдим қилиш санасини аниқлаш

Корхона май ойида товар туркунини реализация қилди. 6 июлда харидор аниқланган нуқсон сабабли товарнинг бир қисмини қайтарди.

Дастлабки ЭҲФ майда тақдим қилинган. Қўшимча ЭҲФни 6 июлда расмийлаштириш ва унда манфий тузатишни, яъни товарнинг қайтарилган қисмини кўрсатиш лозим.

 

● шартнома рақами ва санасини киритинг;

● тузатиш киритилаётган ЭҲФнинг рақами ва санасини киритинг;

● агар сиз воситачи бўлсангиз, бу ҳақда белгини қўйинг;

● харидорнинг СТИРини киритинг. Унинг қолган маълумотлари автоматик равишда юкланади;

● агар аввал тақдим этилган бир томонлама ЭҲФга тузатиш киритилаётган бўлса, қўшимча ЭҲФ ҳам бир томонлама эканлиги ҳақидаги белгини қўйинг, ҳамда бир томонлама ҳужжатнинг турини – «Жисмоний шахсга», «Импортга», «Экспортга», «Давлат сири билан боғлиқ реализация», «Молиявий хизмат»;

● ЭҲФнинг жадвал қисмига фақат тузатиш киритилаётган товарларни киритинг. Уларнинг номини, МХИК коди, ўлчов бирлигини, шунингдек тузатиш киритилаётган кўрсаткичларни – миқдор (ҳажм), нарх, акциз солиғи (агар товарлар ёки хизматлар акцизости бўлса), ҚҚС (агар сиз ҚҚС тўловчиси бўлсангиз);

 

Тузатиш ҳам мусбат, ҳам манфий бўлиши мумкин.

Манфий тузатиш киритишда маълумотларни «–» белгиси билан киритинг.

 

● киритилган маълумотларни текширинг ва «Имзолаш» тугмасини босинг.

Агар ўзгартиришлар бир контрагентга бир нечта етказиб беришларга таъсир қилса, ҳар бир бирламчи ҳужжатга алоҳида қўшимча ЭҲФ расмийлаштиринг.

10 календарь куни давомида харидор ўзининг электрон рақамли имзоси (ЭРИ) билан Сиз томонингиздан тақдим этилган қўшимча ЭҲФни тасдиқлаши ёки сабабини кўрсатган ҳолда рад этиши шарт. Харидор томонидан шу муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган ЭҲФ тасдиқланган ҳисобланади (Низом 63-б.).

 

Товарларни қайтаришда қўшимча ЭҲФ қандай расмийлаштирилади

Олди-сотди шартномасида харидорнинг маълум бир сабаблар ва маълум муддат давомида товарни қайтариш ҳуқуқи назарда тутилиши мумкин. Агар товар кафолат муддати давомида ёки, кафолат муддати белгиланмаган бўлса – бир йил давомида қайтарилган бўлса, қўшимча ЭҲФ расмийлаштиринг. Унинг асосида товар қайси солиқ даврида (ойда) қайтарилган бўлса ўша даврдаги ҚҚС бўйича солиқ базасини камайтиринг.

 

Мисол. Товарни қайтаришда қўшимча ЭҲФни расмийлаштириш

Маҳсулот етказиб берувчи (ҚҚС тўловчиси) 25 май куни 5 750 минг сўм (шу жумладан 15% ҚҚС – 750 минг сўм) бўлган товарни реализация қилди. 6 июль куни харидор истеъмолга яроқсизлигини тасдиқловчи далолатномага асосан ҚҚС билан 690 минг сўмлик 10 дона товарни қайтарди. Қайтарилган товарнинг таннархи 500 минг сўмни ташкил қилди. Етказиб берувчи қайтарилган товарни қабул қилди ва харидорга солиқ базасининг манфий тузатилган суммаларини 600 минг сўм (690 / 115 х 100) ва ҚҚС – 90 минг сўм (600 х 15%) кўрсатган ҳолда қўшимча ЭҲФни тақдим этди.

Қўшимча ҳисобварақ-фактура қуйидагича расмийлаштирилади:

 

2021 йил 22 январдаги 206-сон шартномага

2021 йил 6 мартдаги 254-сон
ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА

(2021 йил 25 январдаги 186-сон ҳисобварақ-фактурага қўшимча)

т/р


Товар (хизмат)лар номи


Товар (хизмат)ларнинг Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди


Товар/хизмат штрих-коди


Ўлчов бирлиги


Миқдори


Нархи


Етказиб бериш қиймати


ҚҚС


Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати


ставка


сумма


1


2


3


4


5


6


7


8


9


10


1


1-сон товар


ХХХХХ




дона


–10


60 000


–600 000


15 %


–90 000


–690 000




Жами




–600 000




–90 000


–690 000


Жами қайтаришга: олти юз тўқсон минг сўм 00 тийин.

 

Харидор томонидан товарлар қайтарилди бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма,
минг сўм


Счётлар корреспонденцияси


дебет


кредит


Харидор томонидан товарни қайтарилиши


600


9040-«Сотилган товарлар қайтарилиши»


4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»


ҚҚСга тузатиш киритилди


90


6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)»


Қайтарилган товарнинг таннархи акс эттирилди


500


2900-«Товарларни ҳисобга олувчи счётлар»


9120-«Реализация қилинган товарнинг таннархи»


9040-счётнинг ёпилиши ва реализация қилишдан даромадга тузатиш киритиш (камайтириш) акс эттирилди


600


9020-«Товарларни реализация қилишдан даромадлар»


9040-«Сотилган товарлар қайтарилиши»


 

Агар сиз товарни айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган пайтингизда реализация қилган бўлсангиз ҳамда унинг қайтарилишини ҚҚС тўловчисига айланганда расмийлаштираётган бўлсангиз, товарни реализация қилиш пайтидаги солиқ солиш тизимига мувофиқ қўшимча ЭҲФ расмийлаштиринг, яъни ҚҚСсиз. Уни тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар ҳисоби Журналига мувофиқ, товар қайтарилган солиқ даври билан рақамланг. Бироқ, Реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестрида (Сотувлар реестри, ҚҚС ҳисоб-китобига 5-илова, АВ рақами 3221, 24.02.2020 й.) рўйхатга олманг. Айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни қайта топширинг ва унда даромадга тузатиш киритишни акс эттиринг (СК 466-м.).

 

Вазият.ҚҚС тўловчиси бўлган етказиб берувчи ҚҚСсиз сотилган харидор томонидан қайтарилган товарни расмийлаштирмоқда

2020 йил биринчи ярим йилликда етказиб берувчи айланмадан олинадиган солиқни тўлар эди ва тегишинча товарни ҚҚСсиз реализация қилди. Июль ойидан бошлаб у ҚҚС тўловчисига айланди. Августда харидор унга июнь ойида ҚҚСсиз сотилган товарнинг бир қисмини қайтарди. Агар товар ҚҚСсиз сотилган бўлса, уни қайтаришга қўшимча ЭҲФ ҳам, етказиб берувчи ушбу солиқни тўловчисига айланганлигига қарамай ҚҚСсиз расмийлаштирилади. Етказиб берувчи қўшимча ЭҲФга асосан II чорак учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича тузатилган солиқ ҳисоботини тақдим қилган ҳолда солиқ базасига тузатиш киритади (камайтиради).

 

Битим шартлари ўзгарганда қўшимча ЭҲФ қандай расмийлаштирилади

Агар битим шартлари томонларнинг ташаббуси билан ўзгараётган бўлса, шу жумладан юклаб жўнатилган товарларнинг (кўрсатилган хизматларнинг) нархи ва (ёки) миқдори (ҳажми) ўзгарганда, етказиб бериш қиймати кўпаяди ёки камаяди. Унга ўзгартириш киритиш учун ўзгаришлар ҳужжат билан расмийлаштирилган сана билан қўшимча ЭҲФ расмийлаштиринг.

 

Мисол. Етказиб бериш қиймати ўзгарганда қўшимча ЭҲФ расмийлаштирилиши

Етказиб берувчи 25 июнда етказиб бериш қийматидан 30% миқдорида аванс (бўнак) олгандан сўнг 27 июнда 18 400 минг сўм, шу жумладан ҚҚС 15% 2 400 минг сўмлик товарни жўнатди. Худди шу суммага 27 июнь куни ЭҲФ расмийлаштирилди. Шартнома шартлари бўйича харидор етказиб бериш қийматининг қолган 70% ини унга товар жўнатилган кундан кейин 5 иш куни давомида тўлаши лозим эди. Лекин у буни амалга ошира олмади.

Томонларнинг ўзаро келишувига кўра 8 июлда товарнинг келишилган тўлов шартларига ўзгартириш киритилди – харидор кейинги 6 ой давомида ҳар ойда 2 530 минг сўмдан тўлайди. Шартнома шартлари ўзгарганлиги – харидорга сотиб олинган товарларга бўлиб-бўлиб тўлаш берилаётганлиги муносабати билан етказиб бериш қиймати ҳам ўзгарди. Харидор етказиб берувчига энди аввал назарда тутилганидек 18 400 минг сўм эмас, балки 20 700 сўм тўлайди (18 400 х 30% + 2 530 х 6). Товарни бўлиб-бўлиб тўлаш шартларида жўнатиш тўлиқ реализация қилиш бўйича айланмага киритилади (СК 239-м. 1-қ. 4-б.). Шунинг учун етказиб берувчи ҚҚС бўйича солиқ базасини 2 000 минг сўмга ((20 700 – 18 400) / 115 х 100)) ва солиқ суммасини 300 минг сўмга тузатиш киритиши (ошириши) шарт. Бундай тузатиш киритишга етказиб берувчи шартномага қўшимча келишув имзоланган сана билан расмийлаштирадиган ва харидорга тақдим қиладиган ЭҲФ асос бўлиб хизмат қилади.

Қўшимча ҳисобварақ-фактура қуйидагича расмийлаштирилади:

 

2021 йил 24 январдаги 206-сон шартномага
2021 йил 8 февралдаги 254-сон
ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА

(2021 йил 27 январдаги 186-сон ҳисобварақ-фактурага қўшимча)

...

т/р


Товар (хизмат)лар номи


Товар (хизмат)ларнинг Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди


Товар/хизмат штрих-коди


Ўлчов бирлиги


Миқдори


Нархи


Етказиб бериш қиймати


ҚҚС


Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати


ставка


сумма


1


2


3


4


5


6


7


8


9


10


1


1-сон товар


ХХХХХ










2 000 000


15 %


300 000


2 300 000




Жами




2 000 000




300 000


2 300 000


Жами тўлашга: икки миллион уч юз минг сўм 00 тийин.

 

Бухгалтерия ҳисобида реализация қилишдан даромад ва ҚҚС суммасига тузатиш киритилиши қуйидагича акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма,
минг сўм


Счётлар корреспонденцияси


дебет


кредит


Товарларни реализация қилишдан даромадга тузатиш киритилди


2 000


4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»


9020-«Товарларни реализация қилишдан даромадлар»


ҚҚСга тузатиш киритилди


300


6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)»


 

 

Харидорга чегирма берганда қўшимча ЭҲФ қандай расмийлаштирилади

Чегирмалар икки хил бўлади:

1) харидорга товарлар жўнатилаётган санага берилган. Бундай чегирмалар реализация қилишдан даромадни аввал бошдан камайтиради;

2) харидор томонидан етказиб бериш шартномасининг маълум шартлари бажарилиши натижасида товар жўнатилгандан кейин юзага келган. Бундай турдаги чегирмалар реализация қилишдан даромадни харидор томонидан мазкур шартлар бажарилган пайтда камайтиради (4-сон БҲМС 16-б., АВ рақами 3259, 30.06.2020 й.).

Қўшимча ЭҲФни фақат 2-бандда назарда тутилаётган чегирмани бераётганда расмийлаштиринг – харидорлар томонидан товарни олгандан кейин шартноманинг маълум бир шартлари бажарилган тақдирда.

 

Харидорга чегирмани товарни жўнатаётган санада бериш

Етказиб бериш пайтида бериладиган чегирма, қоида тариқасида сотувлар ҳажмига боғлиқ: харидор қанча кўп товар сотиб олса, нархдан шунча кўп чегирма олади.

Бундай чегирманинг миқдори товар жўнатиладиган пайтда аниқ бўлганлиги боис у етказиб бериш қийматини аввал бошдан камайтиради. Шунинг учун бундай ҳолатда қўшимча ЭҲФ расмийлаштирилмайди.

 

Вазият. ҚҚС тўловчиси бўлган корхона харидорга товар жўнатилган санада чегирма тақдим қилмоқда

ҚҚС тўловчиси бўлган корхона нархномага асосан нархи 57 500 сўм, шу жумладан ҚҚС – 7 500 сўм бўлган стационар телефон аппаратини сотмоқда. Харидор 10 тадан кўп аппаратни сотиб олганда, уларнинг қийматидан 3% миқдорида чегирма олади. Харидор 25 та аппарат сотиб олди. Мос равишда, етказиб бериш қиймати чегирмани ҳисобга олган ҳолда 1 394 375 сўмни (57 000 х 25 – 3%) ташкил қилади.

Етказиб беришга ҳисобварақ-фактура чегирмани ҳисобга олган ҳолда қуйидагича тўлдирилади:

 

2021 йил 24 январдаги 206-сон шартномага 2021 йил 8 февралдаги 254-сон
ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА

Т/р


Товар (хизмат)лар номи


Товар (хизмат)ларнинг Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди


Товар/хизмат штрих-коди


Ўлчов бирлиги


Миқдори


Нархи


Етказиб бериш қиймати


ҚҚС


Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати


ставка


сумма


1


2


3


4


5


6


7


8


9


10


1

 

1-сон товар

 

ХХХХХ

 

 

 

дона

 

25

 

48 500

 

1 212 500

 

15

 

181 875

 

1 394 375

 

 

 

Жами

 

 

 

1 212 500

 

 

 

181 875

 

1 394 375

 

Жами тўлашга: бир миллион уч юз тўқсон тўрт минг уч юз етмиш беш сўм 00 тийин

 

Бухгалтерия ҳисобида товарлар жўнатилаётган санада берилаётган чегирма билан реализация қилиш қуйидагича акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма,
минг сўм


Счётлар корреспонденцияси


дебет


кредит


Товарларни чегирмани ҳисобга олган ҳолда реализация қилишдан даромад акс эттирилди


1 212,5


4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»


9020-«Товарларни реализация қилишдан даромадлар»


ҚҚС ҳисобланди


181,875


6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)»


 

 

Харидорга чегирмани товарни жўнатгандан кейин тақдим қилиш

Товарни етказиб бергандан кейин тақдим қилинадиган чегирма харидор шартноманинг муайян шартларини бажаришига боғлиқ. Масалан, белгиланган муддатда тўлов, товарни маълум миқдорда сотиб олиш ва шунга ўхшаш.

Харидор чегирмани олиш учун шартларни бажаргандан кейин тақдим қилинаётганлиги сабабли (яъни жўнатилгандан кейин), ушбу суммага мазкур шартларга риоя қилинган даврда қўшимча ЭҲФ расмийлаштиринг. Унинг асосида ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритинг (камайтиринг).

 

Вазият. ҚҚС тўловчиси бўлган корхона харидорга товарни жўнатгандан кейин чегирмани тақдим этмоқда

Товарни етказиб берувчи 26 июнда 11 500 минг сўм, шу жумладан 1 500 минг сўм ҚҚС бўлган товарни чиқариб юборди. Аввалроқ харидор товар қийматидан 15% – 1 725 минг сўм миқдорида аванс (бўнак) тўлади. Шартнома бўйича агар у қолган суммани 6 июль куни тўласа, у товар қийматидан 5% чегирма олади. Харидор 5 июль куни тўловни амалга оширди. Етказиб берувчи июнь ойида 11 500 минг сўмлик етказиб беришни, шу жумладан 1 500 минг сўмлик ҚҚСни акс эттириши лозим. Июль ойида эса харидордан чегирма суммасига камайтирилган тўловни олгандан кейин қўшимча ЭҲФ тақдим қилиши лозим, унга кўра солиқ базасига ва ҚҚС суммасига тегишинча 500 минг сўм ва 75 минг сўмга тузатиш киритилади (камайтирилади).

Товарни етказиб беришга ҳисобварақ-фактура қуйидагича тўлдирилади:

 

2021 йил 24 январдаги 206-сон шартномага
2021 йил 26 январдаги 254-сон
ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА

Т/р


Товар (хизмат)лар номи


Товар (хизмат)ларнинг Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди


Товар/хизмат штрих-коди


Ўлчов бирлиги


Миқдори


Нархи


Етказиб бериш қиймати


ҚҚС


Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати


ставка


сумма


1


2


3


4


5


6


7


8


9


10


1


1-сон товар


ХХХХХ




дона


250


40 000


10 000 000


15%


1 500 000


11 500 000




Жами




10 000 000




1 500 000


11 500 000


Жами тўлашга: ўн бир миллион беш юз минг сўм 00 тийин.


Чегирма суммасига қўшимча ҳисобварақ-фактура қуйидагича тўлдирилади:

 

2021 йил 24 январдаги 206-сон шартномага

2021 йил 5 февралдаги 316-сон
ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА

(2021 йил 26 январдаги 254-сон ҳисобварақ-фактурага қўшимча)

Т/р


Товар (хизмат)лар номи


Товар (хизмат)ларнинг Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди


Товар/хизмат штрих-коди


Ўлчов бирлиги


Миқдори


Нархи


Етказиб бериш қиймати


ҚҚС


Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати


ставка


сумма


1


2


3


4


5


6


7


8


9


10


1


1-сон товар


ХХХХХ




дона


250


–2 000


–500 000


15 %


–75 000


–575 000



Жами



–500 000



–75 000


–575 000


Жами қайтиришга: беш юз етмиш беш минг сўм 00 тийин.

 

Бухгалтерия ҳисобида товарлар жўнатилгандан кейин бериладиган чегирма билан реализация қилиниши қуйидагича акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма,

минг сўм

Счётлар корреспонденцияси


дебет


кредит


Харидордан аванс (бўнак) келиб тушди


1 725


5110-«Ҳисоб-китоб счёти»


6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган бўнаклар»


Товарларни реализация қилишдан даромад акс эттирилди


10 000


4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»


9020-«Товарларни реализация қилишдан даромадлар»


ҚҚС ҳисобланди


1 500


6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)»


Олинган аванс (бўнак)нинг ҳисобга олиш акс эттирилди


1 725


6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган бўнаклар»


4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»


Харидордан чегирмани ҳисобга олган ҳолда қолган пул маблағлари келиб тушди (11 500 – 5% – 1 725)


9 200


5110-«Ҳисоб-китоб счёти»


4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»


ҚҚСсиз чегирма акс эттирилди (харидор томонидан тўлов муддати бўйича шартнома шартлари бажарилгандан сўнг) (11 500 х 5% / 115 х 100)


500


9050-«Харидорлар ва буюртмачиларга тақдим этилган чегирмалар»


4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»


ҚҚСга тузатиш киритилди

(500 х 15%)

75


6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)»


9050-счётнинг ёпилиши ва реализация қилишдан даромадни тузатиш акс эттирилди


500


9020-«Товарларни реализация қилишдан даромадлар»


9050-«Харидорлар ва буюртмачиларга тақдим этилган чегирмалар»


 

Агар битим нархи ўзгарган бўлса худди шундай тузатиш киритинг. Шартнома товар ҳисоб-китоб нархи бўйича чиқарилишини назарда тутиши мумкин, оқибатда у шундай товарларнинг жаҳон бозорида нархи ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда тузатиш киритилади (камайтирилади ёки оширилади).

 

Буюртмачи кўрсатилган хизматлардан воз кечганда қўшимча ЭҲФ қайдай расмийлаштирилади

Шартномада буюртмачи унга кўрсатилган хизматлардан воз кечишга ҳақли бўлган сабабларни назарда тутинг.

Буюртмачининг кўрсатилган хизматлардан (бажарилган ишлардан) қисман воз кечиши билан кўп ҳолларда қурувчилар дуч келишади. Назорат тартибида ўлчаш натижаларига кўра буюртмачи пудратчи бажарган ишларнинг бир қисмини ҳисобга олмайди.

 

Бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмини назорат тартибида ўлчаш – бу ҳақиқатда бажарилган ишлар ҳажми ва лойиҳа-смета ҳужжатларида, пудрат шартномасида ва маълумотнома-ҳисобварақ-фактурада акс эттирилган ҳажм солиштириладиган назорат усули.

 

Агар сизнинг буюртмачингиз бажарилган ишлардан ёки кўрсатилган хизматлардан воз кечаётган бўлса, қўшимча ЭҲФ расмийлаштиринг ва тузатишни бухгалтерия ҳисобида товарларни қайтариш каби ҳолатдагидек акс эттиринг.

 

Вазият. ҚҚС тўловчиси бўлган қурилиш корхонаси назорат ўлчови натижалари бўйича бажарилган ишларнинг бир қисмини ҳисобга олмайди

ҚҚС тўловчиси бўлган қурилиш корхонаси май ойида 74 750 минг сўмлик пудрат ишларини бажарди. Буюртмачи ЭҲФ ва унга илова қилинган маълумотнома-ҳисобварақ-фактурани қабул қилиб, ишлар бажарилганини тасдиқлади. Июлда назорат ўлчов натижаларига кўра буюртмачи бажарилган ишлар ҳажмини 2 875 минг сўмга камайтирди. Назорат ўлчови далолатномасини томонлар 15 июлда имзолашди.

Ишлар ҳажми камайтирилиши суммасига қўшимча ҳисобварақ-фактура қуйидагича тўлдирилади:

 

2020 йил 24 декабрдаги 206-сон шартномага

2021 йил 15 мартдаги 316-сон
ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА

(2021 йил 29 январдаги 254-сон ҳисобварақ-фактурага қўшимча)

Т/р


Товар (хизмат)лар номи


Товар (хизмат)ларнинг Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди


Товар/хизмат штрих-коди


Ўлчов бирлиги


Миқдори


Нархи


Етказиб бериш қиймати


ҚҚС


Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати


ставка


сумма


1


2


3


4


5


6


7


8


9


10


1


1-сон товар


ХХХХХ




дона






–2 500 000


15 %


–375 000


–2 875 000




Жами




–2 500 000




–375 000


–2 875 000


Жами қайтаришга: икки миллион саккиз юз етмиш беш минг сўм 00 тийин.

 

Бухгалтерия ҳисобида бажарилган ишлар ҳажми камайтирилиши қуйидаги тартибда акс эттирилади (буюртмачининг бажарилган ишлардан воз кечганини акс эттириш учун алоҳида 9041-счёт ишлатганда):

 

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма,

минг сўм

Счётлар корреспонденцияси


дебет


кредит


Буюртмачининг пудратчи томонидан бажарилган ишлардан воз кечиши акс эттирилди


2 500


9041


4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар


ҚҚСга тузатиш киритилди


375


6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)»


9041-счётининг ёпилиши ва реализация қилишдан даромадга тузатиш киритиш (камайтириш) акс эттирилди


2 500


9030-«Ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатишдан даромадлар»


9041


Прочитано: 632 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика