Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 18 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Вақтинчалик солиқ имтиёзлари жорий этилди

 

2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, сояни олиб кириш, шунингдек ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича маблағлар айланмаси ҚҚСдан озод қилинмоқда.

 

«Аҳолини айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга доир чоралар тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди (29.04.2021 йилдаги ЎРҚ-689-сон). Ушбу қонун билан Солиқ кодексининг ­483-моддасига киритилган қўшимчага мувофиқ импорт, ишлаб чиқариш ва сотиш учун солиқ имтиёзларидан ташқари, экспорт қилишда бож тўловлари ҳам жорий этилмоқда:

● кунгабоқар ва пахта уруғига – божхона қийматининг 30%, бироқ 1 кг учун 0,2 доллардан кам бўлмаган миқдорда;

● кунгабоқар ёғига – 20%, бироқ 1 кг учун 0,2 доллардан кам бўлмаган миқдорда;

● пахта ёғига – 50%, бироқ 1 кг учун 0,5 доллардан кам бўлмаган миқдорда экспорт божи жорий этилмоқда.

Ушбу чора-тадбирлар ички бозорни ўсимлик мойи нархининг ­дунё бўйича кескин ўсишидан ҳимоя қилишга қаратилган. 2021 йил март ойида ўсимлик ёғи ўртача нархи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 86 фоизга, жорий йил бошига нисбатан эса 21 фоизга ошган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 29.04.2021 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 664 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика