Norma.uz

Энг кўп ичадиган касб эгалари маълум қилинди

 

Раҳбар аёллар – энг ароқхўр бўлиб чиқди

 

Буюк Британияда олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, эркаклар орасида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ишчи касб эгалари, қурувчилар ва ишлаб чиқаришда ишлайдиганлар орасида кўп кузатилар экан. Аёллар ўртасида эса раҳбар ходимлар энг ароқхўр бўлиб чиқди. Бу ҳақда яқинда BMC Public Health журналида мақола чоп этилган.

 

Ливерпуль университети олимлари амалга оширган ушбу тадқиқотларда иштирокчилар ўз анкеталарида ҳар ҳафтада алкоголь истеъмол қилиши ҳамда қандай касб эгаси эканини ёзган. Тадқиқот натижаларига кўра, эркаклар орасида спиртли ичимликни энг кўп истеъмол қилувчилар қурилиш ва ишлаб чиқаришда ишлаётган касб эгалари бўлиб чиқди. Энг кам ичадиган эса диндорлар, амалиёт ўтаётган врачлар, физиклар, геологлар ва метеорологлар экан.

Аёллар орасида энг кўп ичадиганлар олий ва ўрта босқичдаги раҳбарлар экани маълум бўлди. Тадқиқот натижаларига кўра, мактаб ўқитувчилари, врач аёллар ва олималар кам ичадиганлар тоифасига кирувчи касб эгалари экан.

Олимларнинг фикрича, улар амалга оширган тадқиқот натижалари қайси иш жойларида ва бандлик соҳаларида ичкиликнинг олдини олиш дастурлари янада самарали бўлишини аниқлашга ёрдам беради.

 

ЎзА асосида.

Прочитано: 476 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика