Norma.uz

Бошқарув ташкилотининг ишини ким назорат қилади?

 

Кўп квартирали уйда (ККУ) умумий мол-мулкни бошқариш усулини бошқарув ташкилотининг (БТ) ёрдами билан танлашда унинг мажбуриятларни ижро этишини назорат қилиш у билан тузилган бошқарув шартномаси асосида амалга оширилади. 

 

Агар кўп квартирали уйни бошқариш шартномасида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, БТ олдинги йил учун шартноманинг бажарилганлиги тўғрисида ҳар йили умумий йиғилишда ҳисобот бериши шарт. БТнинг фаолиятини назорат қилишнинг имкониятини яратиш учун у жойларнинг мулкдорларига ўз молия-хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги, умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш бўйича кўрсатилаётган хизматлар ҳамда бажарилаётган ишлар ҳақидаги, хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш тартиби ҳамда шартлари тўғрисидаги, уларнинг қиймати ҳақидаги ахборотдан эркин фойдаланишни таъминлаши шарт («Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуннинг 29-м.).

Кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасидаги давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари (бундан буён матнда Уй-жой фонди инспекцияси деб юритилади) томонидан ўрганишлар ҳамда мониторинг ўтказиш орқали амалга оширилади (Қонуннинг 11-м.).

Уй-жой фонди инспекциясига ККУларни бошқариш органларига ёки жойларнинг мулкдорларига кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан техник фойдаланиш қоидаларининг ҳамда кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларининг бузилиш ҳолларини бартараф этиш юзасидан бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар бериш ваколатлари берилади (Қонуннинг 12-м.).

БТ томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, жойлар мулкдорлари бузилган ҳуқуқларининг ҳимояланиши учун судга мурожаат қилишлари мумкин. ККУни бошқаришга доир қонун ҳужжатлари бузилганда эса – прокуратура органларига мурожаат қилинади. БТ бошқарув хизматларини кўрсатади, турар жой мулкдорлари ана шу хизматларнинг истеъмолчилари сифатида майдонга тушади. Шунинг учун бу ҳолда томонларнинг муносабатларини «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун тартибга солади. Сифатсиз бошқарув хизматлари кўрсатилган тақдирда мулкдорлар Истеъмолчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат қилишлари мумкин.

БТ бошқарув шартномасида назарда тутилган мажбуриятларини лозим даражада бажармаган тақдирда, ККУни бошқариш усули исталган вақтда ўзгартирилиши мумкин. Умумий йиғилишнинг бошқарув усулини танлаш тўғрисидаги қарори мазкур кўп квартирали уйдаги барча жойларнинг мулкдорлари учун мажбурийдир (Қонуннинг 22-м.).

Агар БТ ёки бошқарувчи шартнома шартларини бажармаса, ККУдаги жойларнинг мулкдорлари умумий йиғилиш қарорига асосан кўп квартирали уйни бошқариш шартномасини бажаришдан бир томонлама тартибда воз кечишга ва бошқа бошқарувчи ташкилотни ёки бошқарувчини танлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли (Қонуннинг 28-м.).

Прочитано: 70 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика