Norma.uz

Бадалнинг камлиги – кўрсаткич эмас

 

Қўшни УМШда умумий мол-мулкни сақлаб туриш учун бадаллар бизникидан бир ярим баравар кам миқдорда. Бизнинг УМШдагилар кўп пул тўлаётганларидан, ишнинг натижасини эса кўрмаётганларидан норозилар. Уйда яшовчиларнинг аризаларига жавобан ширкат раҳбарияти ҳозир маблағ йўқ, кредитларни сўндиряпмиз, деб айтади. Лекин қўшни УМШда ҳам кредитларни сўндиришади.

Ёки биз ҳам бу ширкатдан чиқиб кетиб, бадалларни камроқ тўлайдиган ширкатга ўтиб кетсакмикин? 

 

– Ширкатдаги бадалнинг миқдори уйларнинг техник ҳолатига боғлиқ бўлади. Бадал миқдори умумий мол-мулкни сақлаб туриш, ундан фойдаланиш ва таъмирлашга тегишли харажатларни қоплаши керак. Ҳатто бир УМШ доирасида, масалан, муайян бир сериядаги ва муайян бир йилда қурилган уйлар бўлса ҳам, уларнинг ҳолати турлича бўлиши мумкин. Чунки баъзи жойларда уй эгалари масъулиятли бўлади ва ўз уйларини яхши сақлашади, саранжом ушлашади. Бошқасида эса – аксинча: одамлар бефарқ бўлади, ҳеч нарсани қадрламайди, қарзларни тўламайди. Бундай боқибеғамликнинг натижасида муаммо устига муаммо туғилаверади: лифтлар ишламайди, йўлаклар нураб кетган, уйнинг олд қисмига қараб бўлмайди, ертўлада қувурлардан сув оқади ва ҳоказолар. Яъни бир турдаги иккита уйда турлича эҳтиёж ва харажатлар бўлиши мумкин. Шунинг учун қонун ҳужжатларида битта уйдан ортиқ уйда жой мулкдорларини бирлаштирган УМШларда ишлар режаси, даромад ва харажатлар сметаси, ҳар бир уй учун мажбурий бадаллар миқдорини тасдиқлаш назарда тутилган. Афсуски, бу талабга ҳамма жойда ҳам риоя қилинаётгани йўқ.

Муаммолари мавжуд бўлмаган уйларда фақат жорий хизмат кўрсатиш масалалари ҳал этилади. Бу ерларда бадални оширишга эҳтиёж бўлмайди. Кўпроқ эътибор ва маблағни талаб қиладиган, лекин яшовчилари бефарқ бўлган кўп қаватли уйларда эса озгина маблағ билан узоққа бориб бўлмайди. Муаммолар ортгандан ортиб бораверади, улар чуқурлашаверади, лекин қачондир бу муаммоларни ҳал қилиш керак-ку. Қўшни ширкатда бадалнинг паст даражада бўлиши – масаланинг моҳиятига етмасдан туриб, ўша ширкатга ўтиб кетавериш кераклигини англатмайди. Бу масалалар етти ўлчаб бир кесилмаса, яна ўша эски ҳаммом – эски тослигича қолаверади.

УМШда бадалнинг ҳақиқий миқдорини белгилаш учун унинг аъзолари йиллик умумий йиғилишда иштирок этишлари керак, бу йиғилишда ишлар режаси, даромад ва харажатлар сметаси тасдиқланади. Мана шу ҳужжатлар асосида уйни сақлаб туриш бўйича барча харажатларни қоплайдиган бадал миқдори ҳисоблаб чиқилади. Мулкдорлар умумий мол-мулкни сақлаб туриш бўйича умумий харажатларни ўз зиммаларига олиши, нима мақсадлар учун пул тўлаши кераклигидан хабардор бўлиб туриши лозимдир. Агар бадал миқдори уларга оғирлик қилаётган бўлса, режалаштирилган ишларни устуворлик жиҳатидан қайта кўриб чиқиб, баъзиларини тўхтатиб туришга тўғри келар. У ҳолда мазкур ишлар бажарилишини йил давомида талаб қилиш ярамайди.

Прочитано: 308 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика