Norma.uz

Бадалларни ким киритади: мулкдорми ёки ижарачи?

 

Бир УМШга бирлашган учта кўп қаватли уйда мулкдорларнинг ярмидан кўпи ўз квартираларини ижарага беришади. Уларнинг аксарият қисми умумий мол-мулкни сақлашга мажбурий бадалларни тўлаш бўйича қарздор. Баъзиларнинг қарздорлиги бир неча йилдан буён давом этиб келади. Қарздорларнинг кўпчилигини топиб бўлмайди, сабаби улар бошқа республикага ёки шаҳарга кўчиб кетлан бўлади. Бу ҳолат ширкатнинг фаолиятида ўз аксини топмоқда. Масалани суд тартибида ҳал этиш натижалар бермади. Бунинг оқибатида УМШ уйни сақлаб туриш бўйича режалаштирилган ишларни бажара олмайди, кредитларни вақтида сўндирмайди, бунга маблағ етмайди. Пировардида – аҳолининг норозилиги келиб чиқади. Бадал миқдори шундайлигича қолдирилса, режалаштирилган ишлар амалга ошмайди, ширкат жойида тўхтаб қолади. Қарздорлар борлиги учун бадалнинг оширилишига – УМШ аъзолари қаршилар. Бу муаммо биргина бизнинг ширкатга тегишли эмас. Ижарага берувчилар уйдаги умумий мол-мулкни етарли даражада сақлаб туриш имкониятини чеклаш орқали бугунги кунда катта хатарга айланди. Нима учун қонун ҳужжатларига, шу жумладан турар жойнинг ижара шартномасига уйнинг умумий мол-мулкини сақлаб туриш бўйича мажбурий бадаллар ижарага берувчи томонидан 6–12 ой давомида тўланмаган тақдирда, бу вазифани ижарага олувчи ўз зиммасига тушишини назарда тутувчи нормани киритиб бўлмайди? Кейинчалик турар жой мулкдори билан ижарага олувчи турар жойнинг ижара тўлови бўйича ҳисоб-китобни қилиб олаверишар эди.  

 

– Қонунчиликда шартнома тузиш эркинлиги принципи назарда тутилган. Унинг шартларини томонлар фақат ўзаро келишиб белгилаши мумкин. Акс ҳолда бу фуқаролик қонунчилиги принципларини бузиш ҳисобланади. Саволда таклиф этилаётган норма норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мавжуд, лекин унинг амалга оширилиши мажбурлаш йўли билан эмас, балки томонларнинг розилиги билан бўлиши назарда тутилган.

Уй-жой кодекси, шунингдек «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонунда мулкдорнинг ўзига қарашли турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойдан фойдаланмаслиги ёхуд умумий мол-мулкдан фойдаланишдан воз кечиши уни умумий харажатларда иштирок этишдан тўлиқ ёки қисман озод этмаслигини назарда тутади.

Кўп квартирали уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойнинг мулкдори ўзининг умумий мол-мулкни сақлаб туриш бўйича умумий харажатларда иштирок этиш мажбуриятини ижарачига ижара шартномаси асосида бериши мумкин. Бунда тўловнинг ўз вақтида амалга оширилиши бўйича жавобгарлик турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойнинг мулкдори зиммасига юклатилади.

Кўп квартирали уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдори ширкатни, бошқарувчини ёки бошқарувчи ташкилотни ёхуд турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари томонидан вакил қилинган шахсни умумий мол-мулкни ва шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш бўйича умумий харажатларни тўлашга доир мажбуриятлар жойни ижарага, арендага олувчига ўтказилганлиги ҳақида хабардор қилиши шарт (Уй-жой кодекси 132-м.; Қонуннинг 16-м.).

Мажбурий бадаллар бўйича қарздорликни аслида суд тартибида ҳам ундириш амримаҳол. Айниқса, квартирани ижарага берган мулкдор мамлакатдан ёки шаҳардан ташқарида бўлса тамом деяверинг. Ширкатлар ёки хизмат кўрсатувчи ташкилотлар раҳбарларига даъво аризасида жавобгарнинг турган жойи тўғрисида ахборот бўлмаганлиги муносабати билан уни қидириш бўйича чоралар кўрилишини сўраш кераклигини тавсия қиламиз.

Прочитано: 69 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика