Norma.uz

Янги мулкдор – янги шартнома

 

Квартира эгаси ўзгарганда электр энергияси истеъмолчиси қандай ҳаракатларни амалга ошириши керак? 

 

– Бу масала Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари (12.01.2018 йилдаги 22-сон ВМҚга 1-илова) билан тартибга солинади.

Шахсий ҳисобрақамини бошқа истеъмолчига қайта расмийлаштириш ҳудудий электр тармоқлари корхонаси (ҲЭТК) томонидан турар жой ва нотурар жой фондининг янги мулкдорининг кадастр ҳужжатлари маълумотларига мувофиқ амалга оширилади.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий таркибий қисмлари кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин 3 кун муддатда ҲЭТКга кўчмас мулк эгаси ҳақида маълумот юборади ва унга мувофиқ истеъмолчилар билан шартномалар қайта расмийлаштирилади.

Турар жой ва нотурар жой фонди биносига кўчиб кирган янги мулкдор уларни электр тармоғига улаш учун 30 кун мобайнида ҲЭТК билан электр таъминоти шартномасини тузиши ва ўз номига шахсий ҳисобрақамни расмийлаштириши шарт. Шахсий ҳисобрақами кўрсатилган муддатда расмийлаштирилмаса, тўлов тўланмаганлиги учун барча жавобгарлик турар жой ва нотурар жой фонди биносининг янги мулкдори зиммасига юкланади.

Кўчмас мулк олди-сотди битими давлат рўйхатидан ўтказиш органи томонидан давлат рўйхатига олингандан сўнг мулкдорнинг Ф.И.О., доимий яшаш жойи, нотариал ҳаракат амалга оширилган кун ва қайд этилган рақам, кўчмас мулк кадастр рақами ва кўчмас мулкнинг умумий (турар жой) майдони, шунингдек, мобиль телефон рақами ва электрон почта манзили (мавжуд бўлса) кўрсатилган маълумот юборилади. Бунда ҲЭТК маълумот тушгандан кейин бир ой муддатда мулкдор билан электр таъминоти шартномасини тузиши шарт (Қоидаларнинг 94-б.).

Прочитано: 290 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика