Norma.uz

Фирибгарларнинг қармоғига илинманг

 

Илгари ўрнатилган маиший газ ўлчаш қурилмаларидаги кўрсаткичларни «орқага қайтариш»ни таклиф қилувчи шубҳали шахслар абонентларнинг уйларига бораётгани ҳақидаги хабарлар «Ҳудудгазтаъминот»га келиб тушди.  

 

Шу муносабат билан «Ҳудудгазтаъминот» АЖ газ тўловини «тежаш» учун бундай «ёрдам»га рози бўлган истеъмолчилар ўз ҳаракатларининг ноқонунийлиги ва бундай ҳуқуқбузарликларнинг оқибатларини билишлари кераклигини эслатиб ўтди.

Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (12.01.2018 йилдаги 22-сон) кўра табиий газ истеъмолини ўлчаш қурилмаларининг хавфсизлиги ва яхлитлиги, шу жумладан ўрнатилган муҳрлар даҳлсизлиги учун масъулият истеъмолчига юклатилган. Бундан ташқари, газ таъминоти ташкилоти билан тузилган шартномага кўра, газ қурилмаларининг ишлашига аралашиш тақиқланган.

Газ ҳисоблагичлар ишига рухсатсиз аралашиш сезилмай қолиши мумкинлиги ҳақидаги фикр нотўғридир. Ҳозирги вақтда газни ҳисоблашни назорат қилиш учун қўлланиладиган замонавий технологиялар ҳисоблагичлар ишлашига ҳар қандай аралашув изларини ҳам аниқлашга имкон беради. Бундай ҳолатлар аниқланган тақдирда, газ таъминоти ташкилотлари томонидан ҳисоблагичнинг 24 соат давомида максимал қувватидан келиб чиққан ҳолда тўлов ундирилади.

«Ҳудудгазтаминот» АЖ электр, иссиқлик ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузган шахслар жазо сифатида катта миқдордаги жарима ва бошқа санкцияларни назарда тутувчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 101-моддаси ва Жиноят кодексининг 185-2-моддаси билан ҳам жавобгарликка тортилиши мумкинлигини эслатади.

 

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ Матбуот хизмати.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 310 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика