Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 09 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Сувни тежайдиган технологияларга субсидиялар ажратилади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2021 йилдаги 95-сон қарори билан Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш ва берилган субсидияни қайтариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат Президентнинг 11.12.2020 йилдаги «Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4919-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Низомга мувофиқ сувни тежайдиган суғориш технологиясини жорий этиш учун субсидиялар Давлат бюджетидан ҳар бир контурга фақат бир марта ажратилади. Субсидиялар:

● Сув хўжалиги вазирлиги томонидан – пахта хом ашёси етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун;

● Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан – донли экинлар, сабзавот экинлари ва картошка, полиз экинлари, озуқабоп, мойли ва дуккакли экинлар ҳамда доривор ўсимликлар учун жорий этилган сувни тежайдиган суғориш технологияларига, ерларни лазер ускунали текислагичлар билан текислашга, шунингдек маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатларини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун;

● Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги томонидан мевали экинлар ва узум (саноатбоп усулда етиштириладиган техник навли узум плантациясидан ташқари) етиштириладиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан саноатбоп усулда етиштириладиган техник навли узум плантацияси учун жорий этилган сувни тежайдиган суғориш технологияларига сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун берилади.

Сувни тежайдиган суғориш технологиясини жорий қилиб субсидия олган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ушбу технологиядан фойдаланилмаган тақдирда, субсидияларни қуйидаги шартларда ва миқдорда субсидия берган вазирлик ва идорага белгиланган тартибда қайтаради:

● биринчи йил фойдаланмаса субсидиянинг 100%и;

● иккинчи йил фойдаланмаса субсидиянинг 80%и;

● учинчи йил фойдаланмаса субсидиянинг 60%и;

● тўртинчи йил фойдаланмаса субсидиянинг 40%и;

● бешинчи йил фойдаланмаса субсидиянинг 20%и қисмини.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ушбу технологиядан 5 йил давомида тўлиқ фойдаланса берилган субсидия унда тўлиқ қолдирилади.

Шунингдек сувни тежайдиган технологиялардан ўрнатилган тартибда фойдаланмаслик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни юборган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Рағбатлантириш талабгорлардан ундирилган субсидиянинг 5 фоизи миқдорида бир йилда бир марта амалга оширилади. Пул мукофоти маълумотни тақдим қилган шахснинг банк картасига ўтказиб берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 24.02.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

Прочитано: 72 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика