Norma.uz

Шериклар ўртасида келишиб ишланмаса…

 

Кўп квартирали уйдаги турар жой мулкдорлари 5 та уйни бирлаштирган УМШ таркибидан чиқиб, ўз уйлари базасида мустақил ташкилотни тузмоқчи бўлишди. Лекин ўз УМШларини рўйхатдан ўтказишга улгурмадилар. Шу вақт оралиғида аҳолини бошқарувчи ташкилот билан шартномалар тузишга тарғиботлар бошланиб кетди. Мулкдорлар бошқарув усулини танлашда иккиланиб қолишди. Айримлар олдингидек УМШ ташкил этишни таклиф қилишди. Бошқалар хизмат кўрсатувчи ташкилот билан шартнома тузишга ён босишди. Учинчи тараф эса юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда мулкдорларнинг бевосита жамоавий бошқарувини олға суришди. Орадан қарийб уч ой ўтди, лекин қўшнилар ягона тўхтамга келганларича йўқ. Уй бошқарувсиз қолди.

Бундай вазиятни қонунчилик қандай тартибга солади? 

 

– Вазиятга умумий ёндашув қуйидагича: кўп квартирали уй-жой фонди (ККУФ) бошқарувсиз қола олмайди. Қонунчилик мулкдорларга умумий мол-мулкни бошқаришнинг учта усулидан бирини танлаш ҳуқуқини беради: УМШ ёрдамида, юридик шахс – бошқарувчи ташкилот (БТ) ёки жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор), бевосита жойлар мулкдорлари томонидан бошқариш. Уйда яшовчилар иложи борича тезроқ ККУни бошқариш усулини танлашлари лозим, акс ҳолда бу ишни уларнинг ўрнига бошқалар амалга оширади.

«Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонунда янги қурилаётган жойларда бошқарув усули тўғрисидаги қарор ўз вақтида қабул қилинмаган тақдирда юз бериши мумкин бўлган оқибатлар назарда тутилган. Бу меъёрни иккиламчи уй-жой фондига нисбатан ҳам бемалол татбиқ этса бўлади.

Жойларнинг мулкдорлари ККУ фойдаланишга қабул қилинган кундан эътиборан 3 ой муддатда умумий йиғилишда ККУни бошқариш усули тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.

ККУни бошқариш усулини танлаш тўғрисида белгиланган муддатда жойларнинг мулкдорлари ўртасида келишувга эришилмаган тақдирда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси 3 ойлик муддатда ККУни бошқариш органи вазифаларини амалга оширувчи бошқарув ташкилотини ёки бошқарувчини белгилайди.

Агар ушбу муддат мобайнида жойларнинг мулкдорлари томонидан ККУни бошқариш усули тўғрисидаги масала ҳал этилмаган бўлса ёки уйни бошқариш усулини танлаш тўғрисида қабул қилинган қарор амалга оширилмаган бўлса, Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси ККУни бошқариш учун бошқарувчи ташкилотни ёки бошқарувчини танлаш бўйича очиқ танлов ўтказади.

ККУни бошқариш усули умумий йиғилишнинг қарори асосида исталган вақтда ўзгартирилиши мумкин. Умумий йиғилишнинг бошқарув усулини танлаш тўғрисидаги қарори мазкур кўп квартирали уйдаги барча жойларнинг мулкдорлари учун мажбурийдир («Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуннинг 22-м.).

Прочитано: 291 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика