Светофорнинг тақиқловчи белгисида чорраҳани тўғридан-тўғри кесиб ўтганлик учун жарима 5 минг рублгача оширилиши мумкин. «Автомобилчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» Умумроссия халқ фронти (УХФ) ишчи гуруҳи шундай ташаббус билан чиқди.
Светофорнинг қизил чироғида ўтганлик учун жарималарни қуйидагича бўлиш таклиф этилмоқда: чорраҳани тўғридан-тўғри кесиб ўтганлик учун жазо чораси кучайтирилиши, эҳтиёткорлик чораларига риоя этилган ҳолда бурилиш учун жазо енгиллаштирилиши лозим.
УХФда қизил чироқда чорраҳани тўғри кесиб ўтганлик учун жаримани бирйўла 5 минг рублгача ошириш, бунда такрор содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш чораларини сақлаб қолиш таклиф этилмоқда.
Бироқ светофорнинг тақиқловчи сигналида ўнгга бурилганлик учун 1 минг рубль (500 рубль – зудлик билан тўлов тўлаганликни ҳисобга олган ҳолда) жарима солиш ва бундай ҳуқуқбузарлик учун гувоҳномадан маҳрум қилишни санкциялар рўйхатидан чиқариш таклиф этилмоқда.
Ҳозир светофорнинг тақиқловчи сигналида юрганлик учун жарима 1 минг рублни ташкил этади. Бир йил ичида қизил чироқда қайта ўтганлик учун жарима 5 минг рублни жарима солинади ёки ҳуқуқбузарлик инспектор томонидан қайд этилганда 4 ойдан 6 ойгача хайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилади.
«Автомобилчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» Умумроссия халқ фронти (УХФ) ишчи гуруҳи раҳбари Петр Шкуматовнинг сўзларига қараганда, «ўнгга хавфсиз бурилиш»ни амалга ошираётганингизда сиз транспортни ўтказиб юборишда чапга қарайсиз, шу пайтда ўнг томонингиздаги стрелка ўчиб қолиши мумкин, сиз бўш йўлда 5 км/соат тезлик билан буриласиз ва шу ондаёқ нарироқда турган инспекторларнинг назарига тушасиз. ЙҲҚни қўпол равишда бузган ҳисобланасиз.
Шунингдек УХФ раҳбари экспертлар томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга муҳим шарт киритилиши таклиф этилганлигини қўшимча қилди. Унга мувофиқ қоидабузарлик қайд этилиши чоғида светофор носоз бўлганда ва буни видеорегистратор ёзуви ёрдамида исботлаш мумкин бўлганда ҳайдовчилар жаримага тортилмасликлари лозим.
Манба: mail.ru.