– Ходимнинг талаби қонуний.
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади (МК 151-м.), бунда белгиланган энг оз муддатидан ортиқча қисми учун тўланган компенсация суммалари чегириб ташланади.
Шуни ёдда тутиш лозимки, ходимга ҳар йили 15 иш кунидан иборат таътил берилади. Бундай таътил берилмаганлиги сабабли ишдан бўшатишда таътиллар учун компенсация тўланади.
Тўлов миқдорини ходимнинг меҳнат таътили давомийлиги – 24 иш кунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланг:
1) 11.06.2011 йилдан 3.06.2020 йилгача ходим 24 иш кунидан 9 марта таътилга чиқишга ҳақли бўлган, жами –
216 иш куни;
2) улардан 72 иш куни учун компенсация тўланган;
3) меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда ходимга 144 иш куни (216 – 72) учун компенсация тўланиши лозим;
4) ҳисоб-китоб қилишда ходимга жами 17 ой – 34 иш куни учун компенсация ҳисобланган ва тўланган;
5) шу тариқа, корхона ходимга 110 иш куни (144 – 34) учун компенсация тўламаган.
Ходимга ҳисоб-китобни кўрсатиш ва илгари тўланган суммаларни чегирган ҳолда компенсация тўлаш лозим.
Иш берувчи фойдаланилмаган таътиллар учун белгиланган энг оз муддатидан ортиқча қисми учун дастлабки компенсацияни тўлашда тўғри йўл тутган.. Ходим аризани нотўғри ёзган. У МКнинг 151-моддасига мувофиқ ариза тақдим этиши ва фойдаланилмаган таътиллар учун белгиланган энг оз муддатидан ортиқча қисми учунгина компенсация тўлашни сўраши лозим эди.
Иш берувчи ходимнинг аризасини олганда қонун бўйича уни тўлиқ қаноатлантира олмаслиги туфайли ходимдан аризани қайтадан ёзишни илтимос қилиши ёки МКнинг 151-моддасига ҳавола қилган ҳолда белгиланган энг оз муддатидан ортиқча қисмига тенг келадиган кунлар учунгина компенсация тўлашга қарор қилганлиги ҳақида аризага резолюция қўйиши лозим.
Бундан кейин ходимларга уларнинг ҳуқуқларини тушунтиришни ва тақдим этилган аризаларнинг тўғрилигини назорат қилишни тавсия этамиз. Компенсация тўлаш тўғрисидаги буйруқлар, таътиллардан фойдаланиш ва Т-2 шаклидаги шахсий карточкада компенсация тўлаш тўғрисидаги маълумотлар билан ходимларни имзо чектириб таништириш лозим.