Ходима ўриндошлик бўйича ишлайди, яқинда ҳомиладорлик ва туғиш таътилига кетмоқчи.
Ўриндошга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа берилиши лозимми? Лавозим ва касбларни ўриндошликда олиб бориш тўғрисидаги низомга кўра у бундай ҳуқуққа эга, бироқ иш берувчилар бундай тўловни тўлашга мажбурми?
– Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа ҳар бир иш жойи (асосий иш жойи ва ўриндошликдаги иш жойи) бўйича алоҳида тўланади.
Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил нафақа тўланган ҳолда тақдим этилиши белгиланган (МК 233-м.). Нафақа тўлашда истисно ҳолатлар мавжуд эмас. Шу боис ҳар қандай иш берувчи (турли мулкчилик шаклидаги ташкилотлар ҳамда асосий ёки ўриндошлик бўйича иш жойлари), бундай таътилни тақдим этаётганда ходимага нафақа тўлаши лозим.
Ўриндошликда ишлайдиган аёллар асосий ва ўриндошликдаги иш жойидан ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа олишга ҳақли (Низомнинг 18-банди, ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган).
Ушбу нафақа ўриндошликдаги иш жойидан даволаш-профилактика муассасасининг бўлим бошлиғи томонидан тасдиқланган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бўйича тўланади (Йўриқноманинг 19-банди, АВ томонидан 17.04.2015йилда 2667-сон билан рўйхатдан ўтказилган).
Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.