Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 8 / Божхона

Импорт вақтида божхона расмийлаштирувлари

 

Қирғизистон хотин-қизлар бизнеси вакиллари бирлашмаси Ўзбекистон тадбиркор аёллари билан фаол ҳамкорлик қилади. Йўлга қўйилган ҳамкорлик натижасида ўзбекистонлик ҳунарманд хотин-қизларнинг ишланмалари Қирғизистонга олиб бориб, муваффақият билан сотилган ҳам. Бизнинг бизнесвумен ҳам мамлакатингизга товарлар етказиб беришни истайди.

Ҳозир Ўзбекистонда трансчегаравий савдо соҳасида катта ўзгаришлар юз берди. Қирғизистондан товарлар олиб кириш чоғида божхона тартиб-таомилларида қандай ўзгаришлар бор? Ўзбекистонга маҳсулот импорт қилинаётганда қандай тўловлар тўланади? 

 

– «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида олиб кириладиган товарларни божхонада расмийлаштиришда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш керак:

божхона юк декларацияси, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўловчи божхона декларациясини тўлдириш йўли билан товарларни декларациялаш ҳоллари бундан мустасно;

транспорт ҳужжатлари, ўров варағи бундан мустасно;

товарларнинг келиб чиқиши сертификати (манфаатдор шахснинг хоҳиши бўйича ва унинг зарурлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда) (Рўйхат, ВМнинг 20.07.2015 йилдаги 197-сон қарори билан тасдиқланган).

 

Маълумот учун. Президентнинг 12.04.2018 йилдаги ПФ-5414-сон Фармонига мувофиқ, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари божхона юк декларацияларини Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида тўлдириш ва божхона органларига тақдим этиш ҳуқуқига эга. Ушбу тартиб-таомил Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 31.07.2018 йилдаги 605-сон қарорига 1-илова) билан белгиланади.

 

Товарларнинг, шу жумладан, электрон шаклдаги божхона расмийлаштируви хизмат кўрсатувчи банклар (ғазначиликлар) томонидан тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида тўловчининг шахсий ҳисобрақами бўйича божхона тўловлари тўланганлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади (божхона тўловларини тўлаш кечиктирилиши ёки бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилиши ҳоллари бундан мустасно).

Рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатлар бўйича импорт қилинадиган товарга нисбатан божхона органларининг ахборот тизимида бундай ҳужжатларнинг мавжудлигини божхона органи мустақил равишда текширади (БКнинг 57-моддаси).

 

Маълумот учун. ДБҚнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида рухсат берувчи тусдаги тегишли ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда, давлат божхона хизмати органлари божхона расмийлаштирувини рад этиш ҳуқуқига эгадир.

 

Товар ва автотранспорт воситаларини олиб ўтишда қуйидаги божхона тўловлари тўланади:

импорт божхона божи (Ставкалар, 29.09.2019 йилдаги ПҚ-3303-сон қарорга 1-илова);

импорт қилинадиган акциз тўланадиган товарларга акциз солиғи (СКнинг 283-моддаси);

ҚҚС – солиқ солинадиган базанинг 15%и (СКнинг 258-моддаси);

божхона расмийлаштируви учун йиғим – олиб кириладиган товарлар қийматининг ­0,2%и, бироқ 25 АҚШ долларидан кам эмас ва 3 000 АҚШ долларидан кўп эмас (Ставкалар, ВМнинг 30.04.1999 йилдаги 204-сон қарори билан тасдиқланган).

Бунда импорт қилувчи товарларни декларация қилиш чоғида уларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатларни божхона органларига тақдим этган тақдирда, божхона тўловларини тўлашда тегишли имтиёздан фойдаланиши мумкин бўлади (БКнинг 300-моддаси).

Бинобарин, Эркин савдо режимини назарда тутувчи битимлар имзоланган эркин савдо зонасини яратиш тўғрисидаги битимнинг иштирокчилари бўлган давлатларда ишлаб чиқарилувчи ва олиб келинувчи товарларга божхона божи солинмайди (Рўйхат, АВ томонидан 8.04.1998 йилда ­429-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Қирғизистон Республикаси – ана шу Битим иштирокчиси бўлмиш давлатлардан ҳисобланади.

Товарнинг муайян мамлакатда ишлаб чиқарилганлигини унинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат тасдиқлайди. Ушбу ҳужжат товарнинг муайян мамлакатда ишлаб чиқарилганлигини тасдиқлайди, экспорт ёки реэкспорт қилувчи мамлакатда белгиланган тартиб ва шаклга мувофиқ ваколатли орган томонидан, шу жумладан, электрон шаклда берилади (БКнинг ­363-моддаси).

Божхона тўловларини ҳисоблаш учун асос бўлиб БК ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш бўйича йўриқномага (АВ томонидан 13.01.1998 йилда 390-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ божхона расмийлаштирувида декларант ёки божхона брокери томонидан божхона органига маълум қилинадиган божхона қиймати ҳисобланади.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 365 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика