Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 8 / ҚҚС ҳақида

Ходимларга совғалар ва ҚҚС

 

Корхона ҚҚС билан ходимларга совғалар харид қилди. Солиқ ҳисобга олинмади, балки ходимларга берилган совғаларнинг таннархига киритилди.

Ходимларга ва бошқа шахсларга бериладиган совғаларнинг қиймати фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмаган, ҚҚС эса совғаларни харид қилиш чоғида ҳисобга киритилмаган бўлса, уларни беришда ҚҚС солинадими?  

 

– Ҳа, ходимларга ва бошқа шахсларга бериладиган совғаларга ҚҚС солинади. Корхона совғаларни харид қилиш чоғида тўланган ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақлидир.

Корхона совғалар харид қилиб, улардан ўз эҳтиёжи учун фойдаланмайди. Ҳадя қилишда мулк ҳуқуқи ҳам ўтади, бу эса реализация қилиш деб эътироф этилади (СК 46-м. 2-қ.). Товарни бепул бериш, бундан шундай бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар мустасно, товарларни реализация қилиш бўйича ҚҚС солинадиган айланма ҳисобланади (СК 239-м. 1-қ. 2-б.).

Тегишинча, солиқ солинадиган айланма мақсадида фойдаланиладиган товарларни (сизнинг ҳолатда совғаларни) харид қилиш чоғида корхона бундай товарлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли бўлади. Ҳадя қилишда эса корхона томонидан ҚҚС ҳисобланади ва тўланади.

Корхона товарларни харид қилишда етказиб берувчига тўланган ҚҚСни ҳисобга олмаган ва у совғаларнинг таннархига киритилган бўлса, уларни бериш товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича ҚҚС солинадиган айланма ҳисобланмайди (СК 239-м. 4-қ. 6-б.).

Прочитано: 348 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика