Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 8 / Божхона

Шахсий фойдаланишдаги медикаментлар

 

Қанд касалиман. Сўнгги вақтларда дорихоналарда OneToush Select глюкометри учун тест-полоскалар сотиб олиш қийинлашди. Менга ёрдам берадиган Янумет препаратини ҳам бизда топиб бўлмайди. Яқинда Қозоғистонга бораман, у ердан олиб келмоқчиман.

Сотиш учун эмас, шахсий фойдаланиш учун хориждан олиб келишда дори воситаларининг миқдори ва номланишига доир бирор-бир чекловлар борми?  

 

– Мамлакатимизда бўлиш даврида шахсий фойдаланиш, шунингдек тиббиёт муассасаси томонидан тасдиқланган тиббий кўрсатма асосида, даволаш курси доирасида даволаш учун мўлжалланган бўлса, жисмоний шахсларга дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказмасдан ҳамда божхона расмийлаштирувисиз олиб киришга рухсат берилади (Низомнинг 3-банди, ВМнинг 8.06.2016 йилдаги 191-сон қарори билан тасдиқланган).

Жисмоний шахслар яшаш ёки бўлиш мамлакати тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжат тақдим этилмасдан турли номдаги 10 тагача дори препаратларидан иборат бўлган ва уларнинг ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори воситаларини, шунингдек 5 бирликдан ортиқ бўлмаган тиббий буюмларни шахсий фойдаланиш учун олиб кириши мумкин.

Бунда бир ўрамда қуйидагича таркиб бўлиши керак: қаттиқ (таблеткалар, дражелар, гранулалар, кукунлар, капсулалар) дори шакллари учун – 100 бирликдан ортиқ эмас; эритма тайёрлаш учун қўлланиладиган кукунлар учун – 500 граммдан ортиқ эмас; гранула шаклдаги гомеопатик дори воситалари учун – 50 граммдан ортиқ эмас; инфузион эритмалар ва орал (оғиз орқали) қўлланиладиган эритмалар учун – 500 миллилитрдан ортиқ эмас; инъекциялар учун эритмалар – 10 ампуладан ёки 10 флакондан ортиқ эмас; ташқи дорилар учун – 200 миллилитрдан ёки 200 граммдан ортиқ эмас.

Эътиборли бўлинг, дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчининг ўрамида бўлиши керак (Низомнинг 5-банди).

Дори воситаларини юқорида кўрсатилган меъёрлардан ортиқ миқдорда олиб киришда жисмоний шахслар ўтказиш пунктларида божхона органларига бўлиш ёки яшаш мамлакатининг тиббиёт муассасасидан унинг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган дори воситасининг номини, унинг доривор шаклини ва даволаш курсига тавсия қилинган миқдорини кўрсатган ҳолда муайян жисмоний шахсга берилган ҳужжатни тақдим этишлари лозим (Низомнинг 6-банди).

Шу билан бирга жисмоний шахслар шахсий фойдаланиш учун таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар бўлган дори воситаларини ВМнинг 12.11.2015 йилдаги 330-сон қарори билан тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ олиб киришлари мумкин (Низомнинг ­8-банди).

Яшаш ёки бўлиш мамлакатининг тиббиёт муассасаси томонидан берилган, даволаш курсининг тавсия этиладиган сони кўрсатилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда гиёҳвандлик воситаларини 7 суткалик эҳтиёждан ортиқ бўлмаган миқдорда олиб киришга рухсат берилади (Низомнинг 10-банди).

Бундай ҳужжат тақдим этилмасдан жисмоний шахсларга турли номдаги 5 тагача даволаш препаратларини ва улардан ҳар бирининг иккитадан ортиқ бўлмаган ўрамини даволаш курси доирасида олиб киришга рухсат берилади (Низомнинг 11-банди).

Ўтказиш пунктларида божхона чегарасини кесиб ўтишда жисмоний шахслар уларда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар борлигини декларацияда қайд этишлари шарт. Гиёҳвандлик воситалари учун – божхона органига дори воситасининг номи, унинг дори шакли ва даволаш курсининг тавсия этиладиган сони кўрсатилган тегишли ҳужжат тақдим этилиши керак (Низомнинг 12-банди).

Тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжатда ва божхона органига билдирилган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар номлари ва сонидан ортиқ бўлган тақдирда ортиқчаси олиб қўйилиши ва белгиланган тартибда йўқ қилиниши керак (Низомнинг 14-банди).

Прочитано: 321 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика