Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 8 / ҚҚС ҳақида

Телеканаллар трансляцияси хизматлари бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш

 

Улгуржи савдо корхонаси умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Корхонага кираверишда телевизор қўйилган, у трансляция бўйича хизматларни етказиб берувчига («Uzdigital TV» МЧЖ) уланган. Корхона мижозлари ҳужжатлар, товар ва бошқаларни олишни кутиш асносида телевизор кўриб турадилар. Трансляция бўйича хизматларни етказиб берувчи ҚҚС тўловчи ҳисобланади ва ўз хизматлари учун ­15%лик ҚҚС билан ҳисобварақ-фактураларни тақдим этади.

Телевизорни корхона мижозлари кўришига қарамай, корхона етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактурасида кўрсатилган суммани ҳисобга олиши мумкинми? 

 

– Телевизор кираверишда ўрнатилган, корхона мижозлари ўз навбати келишини кутиб, намойишларни кўрадилар. Бу ҳолат корхона фаолиятини яхшилашига, сотувлар ҳажмини оширишига ишончингиз комил бўлса, корхона телеканалларни трансляция қилиш хизматлари бўйича ҚҚСни ҳисобга олиши мумкин. Телеканаллар трансляцияси бўйича ҚҚС солинадиган хизматлардан корхона фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланилса, ушбу хизматлар бўйича ҚҚС ҳисобга олинади (СК 266-м. 1-қ. 1-б.).

Бироқ ушбу харажатларни вакиллик харажатлари деб эътироф этиш эҳтимоли юқоридир. Вакиллик харажатлари бўйича ҚҚС ҳисобга олинмайди (СК 267-м. 1-қ. 5-б.).

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 256 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика