2019 йилда ҳисобга олинмайдиган ҚҚС юзага келди (мутаносиб усулда ҳисоблашда) ва корхона харажатларига киритилди.
2019 ва 2020 йилларда ҚҚС тарзидаги бундай харажат чегирилмайдиган харажат ҳисобланадими?
– 2019 ва 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси норезиденти ва бошқа шахслар учун тўланган солиқлар, шунингдек текширув натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади (2007 йилги таҳрирдаги СК 147-м. 14, 15-б.; янги таҳрирдаги СК 317-м. 11,12-б.).
Мутаносиб усулда ҳисоб-китоб қилинганда ҳисобга олиниши лозим бўлмаган ва корхона харажатларига киритилган ҚҚС 2019 йилда ҳам, 2020 йилда ҳам чегириладиган харажат ҳисобланади (2007 йилги таҳрирдаги СК 145-м. 21-б.; янги таҳрирдаги СК 305-м. 14-қ., 314-м.).