Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 24 / Жавоб берамиз

Ижара тўловини беғараз тўлаб беришнинг солиқ оқибатлари

 

Корхонада бино ижараси бўйича бир неча ой учун қарздорлик шаклланди. Ижарага олувчи корхона директори ижара тўловини ўзининг ҳисобидан нақд пулда банк кассаси орқали ижарага берувчи юридик шахсга тўлаб берди. Ижарага олувчи корхона пулларни директорга қайтариб бермайди:

1. Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

2. Мазкур операция қандай бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштирилади?

 

1 Директор (ёки бошқа жисмоний шахс) томонидан корхона учун ижара тўловини беғараз тўлаб берилиши корхона учун беғараз олинган молиявий ёрдам бўлиб ҳисобланади ва даромад сифатида тан олинади (СК 299-м. 1-қ.).

Бунда ижара тўловини тўлаб бериш кўринишида беғараз молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартнома тузиш мақсадга мувофиқ.

Корхона фойда солиғини тўлаган тақдирда, мазкур сумма солиқни ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилади (СК 297-м. 3-қ. 10-б., 299-м.).

Айланмадан олинадиган солиқни тўлайдиганлар ҳам мазкур суммани жами даромад таркибига киритадилар (СК 299-м., 463-м. 1-қ.,). Беғараз молиявий ёрдамдан олинган даромадга корхонанинг ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича умумий жами даромадларидаги улуши устунлик қиладиган фаолият тури учун белгиланган солиқ ставкалари бўйича солиқ солинади (СК 468-м. 3-қ.).

2 Корхона директори (ёки бошқа жисмоний шахс) томонидан корхона учун ижара тўловини беғараз тўлашдаги бухгалтерия ўтказмалари:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Директор (ёки бошқа шахс) томонидан корхона учун ижара тўлови тўланди

 

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Беғараз олинган молиявий ёрдамдан кўрилган даромад акс эттирилди

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

9380-«Беғараз молиявий ёрдам»

 

Прочитано: 537 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика