Корхона Юнусобод туманида рўйхатдан ўтказилган. Мирзо-Улуғбек туманидаги кўчмас мулкни харид қилган.
Мол-мулк солиғи қайси туманда тўланади?
– Кўчмас мулк объекти корхона ҳисобга қўйилмаган жойда жойлашган бўлса, корхона объектни у жойлашган жойда ҳисобга қўйиши лозим. Бунинг учун объектлар жойлашган ердаги солиқ органига ушбу кўчмас мулкка кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган кундан эътиборан 10 кун мобайнида мурожаат қилиши керак (СК 131-м. 3-қ.).
Нотурар кўчмас мулк бўйича ер солиғи ва мол-мулк солиғи объект жойлашган жойдаги солиқ органига тўланади, солиқ ҳисоботи ҳам шу ерга тақдим этилади.
Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.